Ҳар учинчи америкалик заҳарли ҳаводан нафас олмоқда

Атмосфера  чиқаётган зарарли моддаларнинг таъсири биз ўйлагандан анча катта.

Ҳар учинчи америкалик заҳарли ҳаводан нафас олмоқда

 

Ҳар йили дунё бўйлаб 9 млн киши ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ касалликлардан вафот этади. Атмосферага чиқадиган зарарли моддаларнинг таъсири биз ўйлагандан анча катта. Масалан, АҚШда ҳар учинчи одам ифлос ҳаводан нафас олади — бу тахминан 120 миллион киши дегани. 

 

Ҳаво сифати ёмонлашувининг сабабларидан бири ўрмон ёнғинларидир. Мамлакатнинг ғарбий қирғоғида ифлосланиш даражаси шарққа қараганда юқори. Биргина 2021 йилнинг ўзида 14 мингдан ортиқ аланга ўчоқлари мамлакатда қайд этилган. Кўпгина шаҳарлар ўрмонлар яқинида жойлашган. Ёнғинлар туфайли асосан Лос-Анжелес, Сан-Бернардино ва Фресно аҳолиси жабр кўради. Яна бир омил — тутуннинг асосий таркибий қисми бўлган озон билан ҳавонинг ифлосланиши. Бунга автомобиллар, электр станциялари ва нефтни қайта ишлаш заводларидан чиқаётган ифлослантирувчи моддалар ёрдам беради. Тутун 103 млн кишига, шу жумладан, 24 млн болаларга таъсир қилади. Лос-Анжелес узоқ вақтдан бери Қўшма Штатлардаги энг ифлос шаҳар бўлиб келган. Ҳукумат чиқинди газлар учун талабларни кучайтирмоқчи.

 

2026/2032 йилларда СО2 эмиссиясини ҳар йили 13 фоизга камайтириш таклиф қилинмоқда. EPA ҳисоб-китобларига кўра, янги қоидалар бозордаги электромобиллар сонини беш йил ичида 60 фоиздан кўпроққа оширади. Аммо бундай улкан лойиҳа муаллифлари баъзи қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

 

Зарядлаш станциялари етарли эмас, бу маълум бир ноқулайлик. Агар одамлар уйда ёки иш жойида машинасини қувватлай олмасалар, бошқа жойда ҳам заряд қилишлари керак. Мисол учун, агар машинага ёнилғи қуйиш тахминан тўрт дақиқа давом этса, электромобилни зарядлаш тахминан ярим соат давом этиши мумкин. Иккинчиси — юқори харажатлар. Электромобил ишлаб чиқариш тахминан 12 минг долларга қиммат туради. Бунга литий-ион батареялар нархининг ошиши ҳам таъсир кўрсатди.

 

Осиёда ҳам ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар жойлашган.  Ўтган йилги IQ Air рейтингига кўра, ҳавоси энг ифлосланган бешта шаҳар шу ҳудудга тегишли. Бу Ҳиндистон, Покистон ва Хитойнинг энг йирик метрополитенларидир. Бунга сабаб — саноат корхоналари иши туфайли атмосферага чиқадиган зарарли моддалардир. Порталдаги маълумотлар реал вақт режимида янгиланади. Масалан, бугунги кунда Осиё шаҳарлари яна антирейтингда етакчилик қилмоқда. Биринчи ўринни Ветнам пойтахти – Ханой эгаллади. Ҳавонинг ифлосланиши жиддий муаммога айланиб бормоқда. У ерда узоқ вақт давомида ташқарида юриш қийин.

 

Европа Иттифоқи 2030 йилга бориб иссиқхона газлари чиқиндиларини 55 фоизга камайтириш ниятида. Шу муносабат билан қатор чора-тадбирлар тасдиқланди. “Чегаравий углеродни созлаш механизми” деб номланган дастур Европа Иттифоқи ва ундан ташқарида ишлаб чиқарувчилар учун тенгликни таъминлашга қаратилган. Янги талабларга ўтиш даври 1-октябрдан бошланади.

 

Эслатиб ўтамиз, Европада ҳаво ифлосланишига нисбатан қаттиқ чекловлар мавжуд. Углеродни созлаш экспорт товарларига ҳам таъсир қилади.

 

“Европа «яшил» инқилобни бошқармоқда ва биз дунёда иқлимга бетараф  биринчи қитъа бўламиз. Янги қонунлар углерод нархини белгилайди. Энг ифлослантирувчи саноатлар чиқиндиларни камайтириши керак. Бизнинг саноатимизни ташқи рақобатчилар билан ноқулай аҳволга солиб қўймаслик учун нарх Европа Иттифоқидан ташқаридаги ишлаб чиқарувчилар учун ҳам белгиланади. Улар, шунингдек, агар маҳсулотлари Европада сотилса, чиқиндилар учун алоҳида пул тўлашлари керак бўлади”, — дейди Европарламент президенти Роберта Метсола.

 

Лондон Империал коллежи олимларининг фикрига кўра, ифлосланган ҳаво ҳаётнинг барча босқичларида инсон саломатлигига зарар етказади. Бунга атмосфера зарралари ва азот диоксиди таъсир қилади. Иккала модда ҳам автомобиль чиқинди газларидан чиқарилади. Бу, айниқса, ҳомиладорлик даврида боланинг ривожланишига салбий таъсир қилади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.