0

ЖССТ яна бир хавфли доридан огоҳлантирди

Бу ўзбекистонликлар учун қанчалик хавотирли?

ЖССТ яна бир хавфли доридан огоҳлантирди

 

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонликлар яна бир хавфли доридан огоҳлантирилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу ўзбекистонликлар учун қанчалик хавотирли? Мазкур саволга Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази Ахборот хизмати жавоб берди.

 

Марказнинг қайд этишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг “QP PHARMACHEM LTD” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Gvayfenazin” сиропининг (GUAIFENESIN SYRUP TG SYRUP) сифатсиз серияси бўйича огоҳлантириш эълон қилган.

 

Маълум қилинишича, “Gvayfenazin”сиропининг сифатсиз партияси Маршалл ороллари ва Микронезия (Федератив Штатлари) ҳудудида аниқланган. Австралиянинг Тиббий буюмлар назорати бошқармаси лабораториясида ўтказилган таҳлиллар натижасига кўра, “GUAIFENESIN SYRUP TG SYRUP” препарти таркибида мумкин бўлмаган миқдорда диэтиленгликоль ва этиленгликоль ёт аралашмалари борлиги қайд этилган.

 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЖССТ суюқ дори шаклларини, хусусан, сиропларни ишлаб чиқарувчилар пропиленгликоль, полиэтиленгликоль, сорбит ва/ёки глицерин каби ёрдамчи моддаларни ўз ичига олган тегишли препаратларни ишлаб чиқаришдан олдин ушбу ёрдамчи моддаларнинг таркибида этиленгликоль ва диэтиленгликоль аралашмалари мавжудлигини текширишни тавсия этмоқда.

 

"Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" ушбу сироп ва уни ишлаб чиқарувчи “QP PHARMACHEM LTD” компаниясининг бошқа дори препаратлари Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини қайд этди.

 

Маълумот учун, “Gvayfenazin” препарати балғам кўчирувчи восита бўлиб, унинг нафас йўлларидан чиқариб юборилишини енгиллаштириш ва йўтални камайтириш учун қўлланилади.

 

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

ЖССТ яна бир хавфли доридан огоҳлантирди