Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди
Учрашувда виза тартибларини енгиллаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Дагган билан учрашди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги савдо, инвестиция ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда виза тартибларини енгиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёева қўшма ташаббуслар икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиши, шунингдек, одамлар учун кенг имконият ва қулайликлар яратишига ишонч билдирди.








