Жамият

Ахборот кодексининг янги лойиҳаси журналистлар иштирокида муҳокама қилинди

Учрашувда ёлғон хабар тарқатишда қўлланиладиган жавобгарлик турлари, ахборот олиш ва узатишга оид саволларга жавоб берилди.

Ахборот кодексининг янги лойиҳаси журналистлар иштирокида муҳокама қилинди

 

Адлия вазирлиги, Юристлар малакасини ошириш маркази ташаббуси билан АОКА ҳамкорлигида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун “Ислоҳотлар даврида оммавий ахборот воситаларининг роли, журналистларнинг ахборот тарқатишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

 

Давра суҳбатида ташкилотчи идора мутасаддилари, профессор-ўқитувчилар ҳамда ОАВ мутахассислари ва ҳуқуқшунослик экспертлар тренинг-машғулотлари ўтказишди.

 

Тадбирда асосий эътибор ахборот тарқатишда ишончли манбага таяниш, журналист этикасига риоя қилиш, шунингдек, шахсга оид маълумотларни тақдим этишда қонунчилик доирасидан чиқмаслик, айбсизлик презумциясига амал қилиш ва бошқа қатор долзарб масалаларга қаратилди.

 

Очиқ мулоқот давомида АОКА масъул ходимлари янги Ахборот кодекси лойиҳаси ва унда кутилаётган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот беришди.

 

Соҳа вакиллари, журналист ва блогерлар билан ахборот соҳасида касб масъулиятининг чегаралари, журналистик фаолиятни тартибга солувчи ҳуқуқий ва этик нормалар, замонавий медиага хос ва мос ишлаш механизмларига ўтиш, инсон онгига салбий таъсир кўрсатувчи ахборот тарқатишдан чекланиш, аҳолининг ОАВ орқали ишончли ва ҳаққоний ахборотни олиш ҳуқуқини бузиш ҳолатларининг олдини олиш масалалари кенг муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, учрашувда ёлғон хабар тарқатишда қўлланиладиган жавобгарлик турлари, ахборот олиш ва узатиш эркинлиги ҳамда кафолатлари, журналист шаъни ва ҳуқуқининг ҳимояланишига оид саволларга жавоб берилди.

 

Давра суҳбати оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар фаолиятларига ҳуқуқий ёндашиш жиҳатдан самарали бўлди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ахборот кодексининг янги лойиҳаси журналистлар иштирокида муҳокама қилинди | Zamon.uz