Жамият

Машина уриб юборган ободонлаштириш ходимлари ишга мажбуран чиқарилган

Меҳнат инспекцияси ҳолат юзасидан текширув ўтказди.

Машина уриб юборган ободонлаштириш ходимлари ишга мажбуран чиқарилган

Аввалроқ Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ободонлаштириш ходими бўлган икки нафар аёлни машина уриб юборгани, улардан бири вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат Камбағалликни қисқартириш ва бандлик инспекцияси томонидан ўрганилди. 

 

Текшириш жараёнида, ишчиларни Меҳнат кодекси талабларига зид равишда, яъни иш вақтидан ташқари ишларда, тунги ишларда, шунингдек, дам олиш кунларида маъмурий тарзда мажбуран ишлатиб келинаётганликлари аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича, туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига нисбатан МЖтКнинг 51-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди. Маълумот учун, мазкур моддада БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача бўлган жарима жазоси белгиланган.

 

Қайд этилишича, содир бўлган автоҳалокат натижасида вафот этган ходимнинг оила аъзоларига етказилган зарар суммаси — марҳуманинг ўртача 6 йиллик иш ҳақи, яъни 122 млн 633 минг сўм миқдоридаги бир йўла тўланадиган нафақа Меҳнат Кодексининг 328-моддаси талабларига мувофиқ, тўланади. Бундан ташқари, турмуш ўртоғига ва 2 нафар фарзандларига 490 минг сўмдан ҳар ойда тўланадиган етказилган зарар суммаси Меҳнат Кодексининг 323-моддаси талабларига асосан тўланади.

 

Содир бўлган автоҳалокат натижасида оғир тан жароҳати олган ишчига унинг даволаниши давомида касаллик варақалари бўйича тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши ва тўланишини таъминлаш, меҳнатга лаёқатсизлик даражаси белгиланганда, унинг ўртача бир йиллик иш ҳақи 21 млн 313 минг 772 сўм миқдорида бир йўла тўланадиган нафақа суммаси ва ойма-ой тўланадиган етказилган зарар суммаси ҳисобланди.

“Юз берган бахтсиз ҳодиса натижасида ходимларнинг оила аъзолари, фарзандларига боқувчисининг вафоти туфайли бир йўла нафақа ва ойма-ой тўланиши лозим бўлган зарар тўловлари Ободонлаштириш бошқармаси томонидан амалга оширилади ва бунинг ижроси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан назоратга олинади. Махсус текширув якуни бўйича, барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда ҳудудий Ички ишлар органига юборилиши таъминланади”, - дейилади хабарда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Машина уриб юборган ободонлаштириш ходимлари ишга мажбуран чиқарилган | Zamon.uz