Жамият

Яна бир зўравонлик: 19 ёшли йигит вояга етмаган қизни жинсий алоқага мажбурлаб келган

У қизни 10 кун давомида бўш уйда сақлаб келгани айтилмоқда.

Яна бир зўравонлик: 19 ёшли йигит вояга етмаган қизни жинсий алоқага мажбурлаб келган

 

«Nemolchi.uz»нинг хабар беришича, Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи 19 ёшли йигит 10 кун давомида вояга етмаган қизни бўш уйда сақлаб, уни ўзи билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган.

 

Қайд этилишича, 15 апрелдан 24 апрелга қадар йигит бутун жараённи видеотасвирга олган ва кейинроқ қизни ўзи билан яна бирга бўлиши учун шантаж қилиб келган. Шунингдек, видеони ижтимоий тармоқларда тарқатмаслиги учун қиздан 200 доллар пул ҳам олган.

 

Жабрланувчи ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилганидан кейин, 2 май куни гумонланувчи ўша бўш уйда қиздан 2 миллион сўм олаётганида ушланган.

 

Йигитга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 3-қисми билан айблов эълон қилинган. Мазкур иш бўйича суд 3 май куни жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судида бўлиб ўтган. Йигит оғир турдаги жиноятни содир этгани учун эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"