Ўзбекистон

3 туманда кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

3 туманда кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “T.F.” МЧЖ раҳбари А.с. тикув дастгоҳлари ва хом-ашёлар сотиб олиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,5 миллиард сўм имтиёзли кредитни ўзининг норасмий бошқарувидаги бошқа МЧЖга ўтказишга эришиб, ушбу малбағларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

 

Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “G.P.” МЧЖ раҳбари Г.Т. пластик қувурлар ишлаб чиқариш учун ускуналар харид қилиш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 74 500 АҚШ доллари, 750 миллион сўм имтиёзли кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

 

Шу каби, Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, "Y.S.", " A.B." МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар 15 нафар фуқарога ажратилган жами 442,8 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини банк муассасасига сохта ҳужжатларни топшириш орқали  ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"