Ўзбекистон

Андижонда ҳиндистонлик эркакнинг ёнган жасади топилди

У тиббиёт институти талабасига уйланмоқчи бўлган.

Андижонда ҳиндистонлик эркакнинг ёнган жасади топилди

 

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида номаълум эркакнинг ёнган жасади топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди.

 

Маълум бўлишича, 9 май куни Ҳиндистондан Ўзбекистонга келган Андижон давлат тиббиёт институтида таҳсил олаётган 2002 йилда Ҳиндистонда туғилган талаба қизни олдига келиб, унга турмуш қуриш истагида келганлигини билдирган ва институт яқинидаги меҳмонхонада яшаб келган.

 

Қиздан рад жавобини олганидан сўнг унинг руҳиятида ўзгариш бўлиб, Ҳиндистонлик бошқа талабаларга энди ҳаётнинг қизиғи йўқлиги, ўз жонига қасд қилиши ҳақида айтиб келган ва “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” номидаги истироҳат боғи ҳудудига кирувчи адирликда номаълум суюқлик ёрдамида ўзини ёқиб, воқеа жойида вафот этган.

 

Судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотларига кўра, марҳумнинг танаси ва ички аъзоларида бирор бир кўринишдаги тан жароҳатлари аниқланмаган.  

 

Ҳозирда суд-тиббий, суд-кимёвий ва суд-биологик экспертизалари тайинланган. Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

“Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, — дейилади хабарда.

 

custom img

Тошкентда 58-Халқаро кимё олимпиадаси бошланди

1968 йилдан буён ўтказиб келинаётган олимпиадага Марказий Осиё тарихида илк бор Ўзбекистон мезбонлик қилмоқда.

custom img

Қашқадарёда икки бор қўлга тушган эшак гўшти савдогари 4,5 йилга қамалди

Судланувчининг хонадонидан икки маротаба юзлаб килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт ва эшак терилари аниқланган.

custom img

Тошкентда Tracker 6 ёшли болани босиб кетди

Бола олган оғир тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилган “уддабуронлар” ушланди

50 минг ва 55 минг доллар эвазига хорижга жўнатишни ваъда қилганларнинг фаолиятига чек қўйилди.

custom img

Тошкент халқаро молия маркази: Ўзбекистоннинг глобал иқтисодиётга интеграциясида янги босқич

Саида Мирзиёева "Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида"ги Конституциявий қонуннинг имзоланганини жорий йилнинг энг муҳим иқтисодий янгиликларидан бири деб баҳолади.

custom img

Навоийда 3 киши Зарафшон дарёсига чўкиб кетди

Ҳодиса 8 июль куни содир бўлган. Фуқароларнинг жасади 10 июль куни топилди.

custom img

Маданият вазирлиги ва Кинематография агентлиги раҳбариятида ўзгаришлар бўлди

Маданият вазирининг тўрт нафар ўринбосари лавозимидан озод этилиб, янгилари тайинланди. Ҳасан Салиҳов Президентнинг маданият бўйича вакили бўлди.

custom img

Тошкентда халқаро университетлар шаҳарчаси ташкил этилади

Шаҳарчада нуфузли хорижий олий таълим муассасалари филиалларини очиш, замонавий кампуслар ва талабалар турар жойларини барпо этиш режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"