Жамият

Йирик наркосавдогарлар ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Йирик наркосавдогарлар ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, 1970 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган, ҳозирда Когон туманидаги фермер хўжаликда қоровул бўлиб ишловчи фуқаро ушланди ва ундан келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 581 гр. “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Шунингдек, тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Бухоро шаҳрида яшовчи, 1961 й.т. фуқаро ушбу наркосавдогардан муқаддам 158 гр. “опий” моддасини сотиб олганлиги аниқланиб, ундан ҳам ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Таъкидлаш лозимки, мазкур гиёҳвандлик воситалари Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб келинган.

 

Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса “Сурхондарё – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Кобальт” русумли автомашина Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва божхона органлари ходимлари томонидан “Сирдарё” ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган Денов туманида яшовчи, 1997 й.т. фуқаро ёнида 286 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

 

Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик воситалари Тожикистон Республикасидан олиб келинган.

 

Бу йўналишда Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари ҳам бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказишди.

 

Дастлаб, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Малибу” русумли автомашина “Қува - Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилганда, у ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, воқеа жойидан қочишга уринган.

 

Бироқ, тезкор гуруҳ томонидан кўрилган чоралар натижасида автомашина тўхтатилиб, унинг ҳайдовчиси ва салонида бўлган 2 нафар фуқаро ушланди ҳамда улар томонидан йўл четига улоқтириб юборилган 905 гр. “гашиш” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Сўнгра Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1994 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашина Марғилон шаҳрида тўхтатилиб текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган Наманган шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. фуқарога тегишли 925 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

 

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб ушбу наркотик моддаларни Тожикистон Республикасидан буюртма қилиб, Қирғиз Республикаси орқали олиб келтирган Бешариқ туманида яшовчи, 1983 й.т. шахс ҳам ушланди.

 

Бошқа ҳолатда эса Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи, 1989 й.т. фуқаро Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган 957 гр. “гашиш” моддасини олиб, йўловчи машинада Қува тумани ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида қўлга олинди.

 

“Наманган - Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган, Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1996 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Қўқон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина салонида 833 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"