Ўзбекистон

Россиялик блогер танқидидан сўнг “Ўзбекистон темир йўллари”да текширув бошланди

Йўловчи «Шарқ» поездидаги хизмат кўрсатиш сифатига эътироз билдирганди.

Россиялик блогер танқидидан сўнг “Ўзбекистон темир йўллари”да текширув бошланди

 

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 18 февраль куни «Шарқ» йўловчи поездининг “Самарқанд — Тошкент” йўналишида ҳаракатланган россиялик сайёҳ ўзининг купесида мавжуд камчиликлар ҳақида тайёрлаган видеолавҳа тарқалди. Ҳолатга “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ расмий муносабат билдирди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилган. Кўрсатилган камчиликлар юзасидан ушбу санада хизмат вазифасини олиб борган вагон кузатувчилари ва поезд бошлиғига қатъий интизомий жазо қўлланилган. Ҳозирги кунда барча йўналишлар ҳаракати давомида йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишини текшириш мақсадида ишчи гуруҳ қўшимча фаолиятини бошлаган.

 

“Видеолавҳада айтиб ўтилган йўналишнинг чипта нархи 100 АҚШ долларидан ошиқлиги ҳақиқатга тўғри келмайди, сайёҳ мазкур йўналиш учун чиптани Россия Федерациясининг «RJD» сайтидан электрон тарзда 4213,9 рублга расмийлаштирган. Мазкур вагон люкс тоифасида бўлиб, 4 та купедан иборат ва фақат 8 та йўловчи учун хизмат кўрсатади. Ушбу йўналиш чипта нархи 385 980 сўм ҳисобланади”, — дейилади хабарда.

 

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"