Ўзбекистон

Африкалик футболчи Ўзбекистонда салкам 6 минг долларга «чув тушди»

Футболчига кўра, «Бухоро» ПФК раҳбарияти Ўзбекистонга таклиф қилган ва у билан шартнома имзолашга келишиб олган. Лекин...

Африкалик футболчи Ўзбекистонда салкам 6 минг долларга «чув тушди»

 

Номаълум фирибгарлар «Бухоро» футбол клуби номидан сохта таклифнома тайёрлаб, 17 ёшли африкалик футболчини 5 800 минг долларга чув туширди. Бу ҳақда «Buxoroisharif» нашри хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Ғарбий Африка қитъасида жойлашган Кот-Д’ивуар давлат фуқароси Вамара Диаррассоуба исмли футболчини «Бухоро» ПФК раҳбарияти Ўзбекистонга таклиф қилган ва у билан шартнома имзолашга келишиб олган. Лекин аэропортида клуб масъуллари уни кутиб олмаган.

 

Ҳеч ким билан боғлана олмаган африкалик футболчи Тошкент аэропортида тунашга мажбур бўлган.

 

Қайд этилишича, африкалик футболчининг қўлида «Бухоро» профессионал клубининг собиқ раҳбари Муҳсин Муҳаммадиев номи билан имзоланган хат бор. Ҳужжатда 2023 йилнинг 4 май санаси кўрсатилган. М.Муҳаммадиев эса 3 йил аввал клуб раҳбарлигидан кетган. Шунингдек, мазкур «таклифнома»да бир нечта жиддий имловий хатолар ҳам мавжуд.

 

«Бухоро» ПФК таклифнома сохта экани, аслида футболчи билан ҳеч қандай келишув бўлмаганини таъкидлади.

 

«Ушбу чет эл фуқаросини футболчи сифатида (расмда Кот-дИвуарʼивуар Республикаси паспорти) Бухоро футбол клуби таклиф этгани ҳақиқатга яқин эмас. Расмда кўрсатилган таклиф қоғози «Бухоро» ПФКга тааллуқли эмас, яъни сохта ҳисобланади», – дейилади клубнинг расмий баёнотида.

 

Аниқланишича, ғарбий африкалик 17 ёшли футболчи 5 800 долларга яқин пулларини «Бухоро» номидан таклиф этган фирибгарлар ҳисобига ўтказиб берган.

 

Айни дамда эса Вамара Диаррассоуба пойтахт Тошкентдаги меҳмонхоналарнинг бирига жойлаштирилган.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

custom img

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

custom img

Президент “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишди

Корхонада 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"