Давлатлараро қидирувда бўлган аёл ушланди
У дўстининг квартирасини алдов йўли билан сотиб юборгани айтилмоқда.

Санкт-Петербургнинг Приморский туманида қидирувда бўлган 58 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Маълум қилинишича, аёл 21 май куни кечки соат 7 ларда Коломяжский проспектида қўлга олинган.
У 2020 йил август ойида дўстининг квартирасини алдов йўли билан 3500 долларга сотиб, пулни ўз фойдасига ўзлаштириб юборгани учун давлатлараро қидирувда бўлган. Айбланувчи 8 май куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувга берилган.







