Энди чақалоқларга биратўла QR-кодли сертификатлар берилади
Ушбу маълумотнома "метрика"нинг ўрнига тақдим этилади.

2023 йил 1 июндан янги туғилган чақалоқларга туғуруқхонанинг ўзидаёқ туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ўрнига ҚР-кодли сертификатлар берилади.
Ушбу маълумотнома:
➖ гербли гувоҳномага тенглаштирилади;
➖ давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш тақиқланади.
Агар гувоҳноманинг ўзи керак бўлиб қолса, унда фуқаролар исталган вақт мурожаат қилишганда ФҲДЁ бўлимлари томонидан расмийлаштириб берилади.







