Сирдарёдаги ЙТҲда Дамас мажақланиб кетди
Автомобиль юк машинаси билан тўқнашган.

24 май куни Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида юк машинаси билан тўқнашган Дамас тиклаб бўлмас даражага келди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, ҳолат 24-май куни соат 02:20 ларда Мирзаобод тумани, “Деҳқонобод” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобил йўлининг 21,6 километрида содир бўлган. Термиз—Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Дамас шу йўналишда ҳаракатланаётган Исузу русумли юк транспорт воситаси билан тўқнашган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







