Жамият

Шамол электростанцияси қурилиши учун олиб келинган трубаларни ўмарган шахслар ушланди

Трубаларнинг қиймати 102 миллион бўлган.

Шамол электростанцияси қурилиши учун олиб келинган трубаларни ўмарган шахслар ушланди

 

Жорий йил 15 май куни кеч соат 22:40 ларда Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги чўл массивида шамол электростансияси қурилишидаги елим трубалар ўғирланди.

 

Маълум қилинишича, ушбу трубаларнинг 1 метри 1,2 млн сўм бўлган ва улардан жами 800 метр елим турбалар яширин равишда талон-торож қилинган. Натижада “ООО Тенг Хинг” компаниясига 102 млн 176 минг сўм миқдорда моддий зарар етказилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жинояти иши қўзғатилиб, тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган. 

 

Суриштирув давомида, ушбу жиноятни Навоий вилояти Конимех туманида яшовчи, 30 ёшли Ж.Н. 70 ёшли таниши билан содир этганлиги аниқланган.

 

Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳнинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"