Жаҳон

Италияда сайёҳлик кемаси чўкиб кетди, қурбонлар бор

Кема ҳалокатига кучли шамол сабаб бўлган.

Италияда сайёҳлик кемаси чўкиб кетди, қурбонлар бор

 

Италия шимолидаги Маджоре кўлида кучли шамол туфайли 20 дан ортиқ йўловчиси бўлган қайиқ чўкиб кетди. Ҳалокат оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, яна бир киши бедарак йўқолган.

 

Ҳодиса якшанба оқшомида Сесто-Календе ва Арона шаҳарлари ўртасида содир бўлди, дея хабар бермоқда Италия ОАВ.

 

Италия ёнғин хавфсизлиги хизмати 19 киши қутқарилгани, бедарак йўқолганларни қидириш давом этаётганини маълум қилди.

 

«Сайёҳлар ижарага олган қайиқда 25 киши бўлган, у ағдарилиб, кўп ўтмай чўкиб кетган», — дея хабар беради янгиликлар сайти La Repubblica.

 

Кўплаб йўловчиларнинг ўзлари қирғоққа сузиб кетишган.

 

Альп тоғларининг жанубий чеккасидаги Маджоре кўли икки давлат - Швейцария ва Италия ҳудудида жойлашган бўлиб, сайёҳлар орасида машҳур ҳисобланади.

 

Сўнгги кунларда ҳудудда ёмон об-ҳаво кузатилган, метеорологлар бўрон ҳақида огоҳлантирган.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Хавфсизлик нуқтаи назаридан метронинг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ар-Риёд эса жавобан Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаво зарбалари берди.