Ўзбекистон

Тошкентда Баркамол авлод болалар мактаби фестивали ўтказилади

Фестивалда болалар ижодий ишларининг сотуви ташкил этилиб, сотувдан тушган пуллар хайрияга йўналтирилади.

Тошкентда Баркамол авлод болалар мактаби фестивали ўтказилади

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини Ўзбекистонда кенг нишонлаш анъанага айланган. Айни шу муносабат билан «Next» савдо-кўнгилочар марказида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика «Баркамол авлод» болалар мактаби ташаббуси билан иқтидорли ўқувчи-ёшларлар иштирокида «Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари» шиори остида фестиваль бўлиб ўтади.


«Фестиваль кун тартибидан жойлардаги ’Баркамол авлод‘ болалар мактаблари тўгарак аъзолари тайёрлаган қўл меҳнати намуналари кўргазмаси ҳам ўрин олган», - дейди Республика «Баркамол авлод» болалар мактаби директори Севара Маҳмудова. 

 

Шунингдек, фестивалда болалар ижодий ишларининг сотуви ҳам ташкил этилади. Сотувдан тушган пуллар эса хайрия акцияларига йўналтирилади.

 

Фестиваль доирасида «Баркамол авлод» болалар мактаблари тўгарак аъзолари ҳамда ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари иштирокида концерт дастурлари, қайноқ лазер шоу дастурлари, мусиқали фонтан ва ижодий чиқишлар ташкил этилади. Бундан ташқари, «Uzbekistan Foreign Experts group» халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилган «Entry ijodkorlik» республика онлайн танлови ғолиблари тақдирланади. 

 

Эслатиб ўтамиз, бундай фестиваллар жойлардаги «Баркамол авлод» болалар мактаблари томонидан Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари марказий истироҳат боғлари, хиёбон ва кўнгилочар масканларида ташкил этилади.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Электрон кўтаргичлар бўйича масъул ташкилотларга мурожаатлар юборилган.

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

Банклар барча карталардаги жами қолдиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидан камайиб кетишига йўл қўймаслиги керак.