Ўзбекистонда олма шарбати ишлаб чиқариш ҳажми 60 фоизга ошди
Республикада 2023 йил бошидан буён 8,3 минг тонна олма шарбати ишлаб чиқарилган.

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистондаги жами йирик корхоналар томонидан 8,3 минг тонна олма шарбати ишлаб чиқарилган.
Қайд этилишича, мазкур ишлаб чиқариш 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 61,2 фоизга ошган.
Республика бўйича 2023 йилнинг апрель ойида йирик корхоналар томонидан 2,5 минг тонна олма шарбати ишлаб чиқарилган.







