Cаломатлик

Тошкентда эшак гўштидан сомса тайёрланаётгани айтилган хабарлар тарқалди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Тошкентда эшак гўштидан сомса тайёрланаётгани айтилган хабарлар тарқалди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган сомса ва ош марказида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган рейд жараёнида 128 килограмм эшак гўшти сақланаётгани фош қилинганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиология қўмитаси расмий маълумот берди.

 

Унга кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан айнан хабарда таъкидланган рейд тадбири ўтказилмаган ва ходимлар томонидан сомсахоналардан бирида эшак гўшти сақланаётгани аниқланди, деган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги таъкидланган.

 

Қайд этилишича, гўшт маҳсулотларининг сифатини ўрганиш ва сотувга чиқаришга рухсат бериш Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг эмас, балки Ветеринария санитария экспертиза лабораторияси ваколатларига киради.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.