Ўзбекистон

Қамашида Damas дарага ағдарилиб кетди

Оқибатда ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар бор.

Қамашида Damas дарага ағдарилиб кетди

 

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида Damas автомашинаси ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

 

Ҳодиса Қамаши тумани «Каттаўра» МФЙ «Кон» қишлоғи ҳудуди «Майданак» ва «Қизилтепа» йўналишининг 38-километрида юз берган. Мазкур йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, дарага ағдарилиб кетган.

 

Оқибатда автомашинада бўлган 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 3 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлар билан Қамаши тумани шифохонасига юборилган.

 

Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти бошчилигида қутқарувчилар, туман ҳокими ва тегишли ташкилот вакиллари етиб бориб, қутқарув ишларни амалга оширган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Тошкентда 2 минг доллар пора олган кадастр бош инспектори ушланди

Андижонда эса 160 минг долларга давлат ерини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузиянинг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Орбелиани саройининг Фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

custom img

Андижондаги заправкада портлаш юз берди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бор.

custom img

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга ошди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82,2 млрд долларни ташкил этди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия қўшма туризм лойиҳаларини амалга оширади

Грузиянинг туризмни ривожлантириш тажрибаси, жумладан, солиқ имтиёзлари ва энотуризм йўналишлари Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин.

custom img

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимни ЙҲХХ бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Муродбек Шерлиев эгаллади.

custom img

Андижонда 15 ёшли қиз ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлди

Жанубий Фарғона каналига ўзини ташлаган қизнинг жасади бир кун ўтиб топилган.

custom img

Ўзбекистон–Грузия туризм алоқалари янги босқичга чиқмоқда

Грузия туризм компаниялари ноябрь ойида бўлиб ўтадиган “Тошкент халқаро туризм кўргазмаси”да иштирок этишга таклиф қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"