0

Анталия — Туркиянинг оилавий таътил учун машҳур ва оммабоп туристик маркази

Zamon.uz шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ҳақида маълумот тўплади.

Анталия — Туркиянинг оилавий таътил учун машҳур ва оммабоп туристик маркази

 

Бугунги кунда Анталия оилавий таътил учун Туркиядаги энг мақбул дам олиш маскани ҳисобланади. Шаҳардаги қулай ва ривожланган инфратузилма ҳамда Анталиянинг тенгсиз қумли ва тошли пляжлари «Мовий байроқ» белгисига эга. Шуни таъкидлаш жоизки, шаҳар доим ўзининг тозалиги ва дам олувчилар учун яратилган қулайлик даражаси билан машҳур бўлган. Бундан ташқари, Анталия меҳмонхоналари қулай ва унутилмас оилавий дам олишни ташкиллаштиришга қаратилган.

 

Асосийси, бу ерга саёҳат учун келган инсонларнинг вақти кўплаб диққатга сазовор жой, шаҳар ва унинг атрофидаги кўнгилочар масканлардан фойдаланиш имконияти туфайли қизиқарли воқеаларга бой бўлади. Ҳеч шубҳа йўқки, ҳар бир ота-она фарзандларининг ёзги таътили унутилмас лаҳзаларга бой бўлишини хоҳлайди. Айнан Анталияда мукаммал дам олиш ҳақидаги орзуларни ҳақиқатга айлантириш мумкин.

 

Анталия нозиктаъб хўрандаларнинг севимли ҳудуди

 

Ҳар бир ота-онага боланинг овқати соғлом ва фойдали бўлиши жуда муҳим. Бу, айниқса, ёзги таътилни режалаштиришда долзарб бўлиб, баъзида барча зарур шарт-шароитларга эга «айнан ўша, кўнгилдагидек меҳмонхона»ни топиш қийин бўлиши мумкин. Анталия меҳмонхоналари болалар таомларига алоҳида эътибор қаратиб, моҳир ошпазлар томонидан болалар учун кенг танлов ва турли таомларни тақдим этади. Анталиядаги барча ресторанларда болалар менюси, қулай ва хавфсиз мебеллар билан жиҳозланган рангли кўнгилочар майдон, шунингдек, ота-оналар учун махсус чақалоқ бўтқаларини тайёрлаш мумкин бўлган ошхона бурчаклари мавжуд.

 

Анталия меҳмонхоналари – бутун оила учун биринчи даражали қулай маскан

 

Анталия меҳмонхоналари болаларнинг ёшидан қатъи назар, ҳар доим улар учун энг яхши ўйин-кулги ва қулай дам олишни ташкиллаштиришни биринчи ўринга қўяди. Бу ерда ҳар бир бола ўзи учун қизиқарли машғулот билан банд бўлади, аниматорлар мавзули тадбирлар ўтказади, дискотекалар, турли маҳорат дарслари, мусобақа, танлов, ўйинлар ва бошқа кўплаб тадбирлар ташкил қилинади.

Бундан ташқари, фарзанди ҳали чақалоқ бўлган оналарга махсус ўқитилган энагалар ёрдамлашади. Шунингдек, ўсмирлар учун дастур футбол академияси ва дизайн мактабидаги машғулотлар, амфитеатр саҳнасида ўз актёрлик маҳоратини намойиш этиш имконияти, аниматорлар билан байдаркада саёҳат ва сайр қилиш ёки дўстлар билан кинотеатрда фильм томоша қилиш каби қатор имкониятлар яратилган.

 

Умуман олганда Анталия – миллионлаб аҳолига эга ривожланаётган замонавий ва албатта, болалар билан бориш мумкин бўлган кўплаб жойлар мавжуд шаҳардир.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"