Жамият

Севган қизини яланғоч расмларини тарқатмоқчи бўлган «куёв бола» қўлга олинди

Йигит севган қизи бошқа йигит билан унаштирилганлигини сабабли ушбу ишга қўл урган.

Севган қизини яланғоч расмларини тарқатмоқчи бўлган «куёв бола» қўлга олинди

 

Жиззах шаҳрида яшовчи қиз ИИВга мурожаат қилиб, севган йигити, унинг яланғоч ҳолдаги видео ва фото тасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига ундан 800 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини маълум қилган. 

 

Аниқланишича, йигит Жиззах шаҳрида яшовчи 19 ёшли шахс эканлиги, у қиз билан севишиб, ишқий муносабатда бўлган вақтларида унга уйланиш истаги борлигини айтиб, ишончига кириш орқали, яширин тарзда уни кийимсиз ҳолатда фото ва видео тасвирга олган.

 

Шундан сўнг, орадан бир қанча вақт ўтгач, йигит севган қизини бошқа йигит билан унаштирилганлигини эшитганидан кейин ўзида мавжуд бўлган қизнинг уятли видео тасвирлар ва расмларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориб, уни никоҳ тўйини бузиш билан қўрқитган ҳамда ундан 800 АҚШ доллари талаб қилган. 

 

Ўтказилган тадбирлар натижасида, йигит келишилган 800 АҚШ долларининг бир қисми сифатида тақдим этилаётган 
4 миллион сўм пулларни олган вақтида қўлга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.  

   
Қонунга мувофиқ, ушбу шахс томонидан томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.