Самарқандда ЙТҲ оқибатида 4 киши вафот этди
Шунингдек, яна бир фуқаро касалхонага олиб кетилган.

Самарқанд вилояти Ургут туманида Cobalt юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. Аниқланишича, воқеа 8 июнь куни соат 19:30 лар атрофида Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида содир бўлган.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи ўзининг бошқарувида бўлган Cobalt автомашинани «Ургут-Қарши» йўналиши бўйлаб бошқариб келиб, бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган «КамАЗ» юк автомашинаси билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчи олган тан жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида вафот этган. Шунингдек, «КамАЗ» ҳайдовчиси Ургут туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.







