Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Британия меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Шунингдек, экологик йўналишдаги шерикликни мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ва Британия меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов Буюк Британия давлат котибининг ташқи ишлар, Ҳамдўстлик масалалари ва халқаро тараққиёт бўйича парламентар ўринбосари Лео Докерти билан музокаралар ўтказди.


ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, иқтисодий, савдо-инвестициявий, маданий-гуманитар, фан-таълим ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди. Бўлажак қўшма тадбирлар, жумладан, ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўйича таклифлар кўриб чиқилди.


Буюк Британия томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган, жамият ҳаётининг деярли барча жабҳаларини қамраб олган ижобий ўзгаришларни юқори баҳолаши таъкидланди.

 

Шунингдек, фойдаланилмаган улкан салоҳиятни тўлиқ рўёбга чиқариш мақсадида иқтисодий дипломатияни фаол ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги қайд этилди.

 

Бундан ташқари, икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари меҳнат миграсияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, экологик йўналишдаги шерикликни мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек, халқаро кун тартибининг айрим жиҳатларини ҳам муҳокама қилдилар.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.