Сурхондарёда севгилисининг беҳаё суратларини тарқатмоқчи бўлган йигит ушланди
Йигитга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёнинг Термиз туманида яшовчи О.Ҳ. исмли қиз Термиз шаҳри «Наврўз» маҳалласида яшовчи Шокир Панжиев билан танишиб қолади ҳамда у билан бироз муддат ишқий муносабатда бўлади. Шундан сўнг, Ш.П. ишқий муносабатда бўлиб келган яланғоч ҳолатдаги фото ва видеотасвирларини ижтимоий тармоқларга чиқариб юборишлигини айтиб, О.Ҳ. ни қўрқита бошлайди.
Йигит қиздан видео ва фотоларни тарқатмаслик эвазига 1,5 млн сўм миқдорида пул талаб қилган.
ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, О.Х.нинг аризасига асосан вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда йигит қиздан 1,5 млн сўм пулларни олган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда йигитга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.







