Ўқитувчилар нега калтакланмоқда?

Сўнгги пайтларда ўқувчи билан ўқитувчи ўртасида юз бераётган зиддиятларга педагог муносабати.

Ўқитувчилар нега калтакланмоқда?

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги мактабларнинг бирида фаолият олиб бораётган ўқитувчининг ўқувчилар томонидан калтаклангани воқеаси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик бу ҳолатда ўқитувчини оқлади, айримлар эса ўқувчиларни. Бироқ тегишли идора вакиллари вазиятни ўрганиб чиқиб, ҳал қилувчи ҳукмни ўқийди.

 

Мен педагогман. Ўз касбимни, мактабни, болаларни яхши кўраман. Ўз ўқувчилари ёки ота-оналар томонидан калтакланаётган, ҳақоратланаётган ҳамкасбларим ҳам ўзидан ўзи бу соҳага келиб қолмаган. Болалигидан шу касбга ҳавас қилган, миллат фарзандларига билим беришни мақсад қилган.

 

Бу каби ҳолатларнинг йилдан йилга кўпайиб бораётгани таълим соҳаси вакиллари қатори мени ҳам ўйлантиради, хавотирга солади. Чунки сўнгги йилларда бу каби ҳодисалар сони ортиб боряпти.

 

2021 йил апрель ойида Қашқадарё вилоятида ўқувчисига 2 баҳо қўйгани туфайли ўқитувчи калтакланган. 2022 йил окябрида Наманган вилоятида ҳам ўқитувчининг ўқувчи томонидан калтаклангани видеоси тарқалган. Ноябрь ойида эса пойтахтимизнинг Миробод туманида ҳам ўқитувчи калтакланган. Жорий йилнинг май ойида ўқитувчи ўз ўқувчисининг онаси томонидан калтакланди...

 

Булар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган ўқитувчи калтакланиши билан боғлиқ айрим хабарлар холос. Ҳудудларда бу каби ҳолатлар давом этаётганини, афсуски, инкор эта олмаймиз.

 

Мактабга ҳар бир бола билим оламан деб талпиниб қадам босади. Бизнинг вазифамиз, уларнинг қалбидаги ана шу истакни юзага чиқаришдан иборат. Бу йўлда бизга ота-оналар ҳамкорлиги сув ва ҳаводек зарур. Бугун айрим болаларни оила ва мактаб эмас, замонавий телефонлар бошқармоқда. Уларни фанга қизиқтириш, тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиш мақсадида ўз устимизда тинмай ишлаймиз, ижтимоий тармоқларда ёшлар фикрини ўрганамиз. Нафақат мактабда, балки йўл-йўлакай ҳам уларнинг муаммолари билан қизиқамиз.

 

Конституциямизнинг янги таҳририда ҳам ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш билан боғлиқ нормаларнинг мустаҳкамланаётгани ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни янада янги босқичга кўтаради. Хусусан, 52-моддада Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилиши, шунингдек, давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши ўз ифодасини топди.

 

Ҳазрати Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, дунёнинг бор бойлик ва хазинаси билан ҳам устозларнинг олижаноб меҳнати ҳақини адо этиб бўлмайди.

 

Бинобарин, биз устоз ва мураббийларимизни қанча улуғласак, эъзоз қилсак, шунча оздир. Негаки, устоз мақоми, отанинг мақоми билан тенгдир. Ота фарзандни дунёга келтирса, устоз унга сабоқ бериб юксакликка олиб чиқади.

 

Шуларга қарамай, ота-оналар, баъзан ўқувчилар томонидан ўқитувчига номаъқул муносабатларнинг такрорланиши мактаб ва ўқитувчига ҳурматсизликдир.                                                 

 

Машҳура ОТАЖОНОВА,

Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 16 мактаб ўқитувчиси

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"