Ўзбекистон

Энди кийим-кечак тайёрлашда байроқ тасвиридан фойдаланиш мумкин

Бу бўйича қонун лойиҳаси депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Энди кийим-кечак тайёрлашда байроқ тасвиридан фойдаланиш мумкин

 

Байроқ тасвири туширилган белгилардан кийим-кечак, спорт кийимларини тайёрлашда фойдаланишга рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда «ЎзА» ахборот агентлиги хабар қилди.

 

Аввалроқ “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди. Ушбу ҳужжат билан фуқароларнинг Давлат байроғидан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтириш мақсадида амалдаги Қонунга бир неча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши таклиф этилмоқда.

 

Жумладан, давлат байроғидан спорт мусобақаларида, оммавий жисмоний тарбия тадбирларида, маданий ва ўзга оммавий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотиравий саналарни байрам қилишда ҳамда бошқа ҳолларда ҳам байроққа нисбатан зарур ҳурматни таъминлаган ҳолда фойдаланилишга рухсат бериш назарда тутилмоқда. 

 

Шунингдек, давлат рамзига зарур ҳурмат билан муомала қилган ҳолда ундан ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойлари ва биноларда, яшаш ёки иш жойларида ҳамда уларга туташ бўлган ҳудудларда, транспорт воситаларининг салонида фойдаланиш мумкинлигини белгилаш кўзда тутилмоқда. 

 

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасига тегишлилик белгиси сифатида Давлат байроғи ва унинг тасвири туширилган белгилардан Ўзбекистон Республикаси вакили бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан расмий халқаро тадбирларда фойдаланишда, ҳарбий ёки бошқа давлат хизматида бўлган шахслар томонидан кийим-кечак ва фарқловчи нишонларда қўллашда, халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлашда фойдаланишга рухсат бериляпти. Қолаверса, Давлат байроғига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлинишига йўл қўйилмайдиган ҳоллар аниқ белгилаб берилмоқда.

 

Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида қизғин муҳокама қилинди. Депутатлар қонун лойиҳасининг ғоятда муҳимлиги ва зарурлигини айтиб, унинг қабул қилиниши орқали фуқаролар ундан ўз хонадонларида, иш жойларида эркин фойдаланиши мумкинлигини, жамиятда мамлакатга нисбатан меҳр-муҳаббат туйғуларини ва ватанпарварлик ҳиссини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

 

Шунингдек, йиғилишда яна бошқа қонун лойиҳалари ҳам муҳокама қилиниб, депутатлар томонидан маъқулланди.

 

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"