0

Наркологик касалликка чалинган шахс билан боғлиқ барча текширувлар диспансернинг ўзида ўтказилади

«Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда.

Наркологик касалликка чалинган шахс билан боғлиқ барча текширувлар диспансернинг ўзида ўтказилади

 

19 июнь куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилиши режалаштирилган қонунлар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

 

«Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисидаги Ўзбекистон қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонуни, шулар жумласидандир.

 

Таъкидланганидек, «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан давлат амбулатория ва стационар шароитларда наркологик касалликларга чалинган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш давлат томонидан кафолатланмоқда.

 

Мажбурий даволаш атрофдагиларнинг хавфсизлиги ва соғлиғига таҳдид солаётган ёхуд жамоат тартибини, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузаётган, психоактив моддалар таъсиридан мастлик ҳолатида маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун бир йил ичида бир мартадан ортиқ маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда ушбу қонунга мувофиқ мажбурий даволашга юборилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилган наркологик касалликка чалинган шахсга нисбатан суднинг қарорига асосан қўлланилади. Бундай мажбурий даволаш диспансер кузатуви остида (диспансер ҳисобида) бўлган ва ихтиёрий даволанишни рад этаётган наркологик касалликка чалинган шахсга нисбатан қўлланилиши белгилаб қўйилмоқда.

 

Қонунга наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволаш заруриятини аниқлаш билан боғлиқ барча клиник текширувлар наркология диспансерининг ўзида, зарур ҳолларда эса тегишли мутахассислар мавжуд бўлган бошқа тиббиёт муассасаларида ўтказилиши ҳақидаги норма киритилмоқда.

 

Яна бир янгилик сифатида наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материалларни наркологик касалликка чалинган шахснинг оила аъзолари хабардор қилинган ҳолда, ички ишлар органларининг ташаббусига кўра тайёрланиши, шунингдек, ушбу шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва иш материалларни судга топшириш тартиблари белгиланмоқда.

 

Мажлис якунида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"