0

Чечен жангчилари «Вагнер»га қарши курашиш учун тўқнашув чизиқларига жойлаштирилмоқда

Рамзан Қодиров ҳозирда Россияда содир бўлаётган воқеалар қонли оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Чечен жангчилари «Вагнер»га қарши курашиш учун тўқнашув чизиқларига жойлаштирилмоқда

 

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «Вагнер» жангчилари томонидан Россиядаги бир қатор муҳим инфратузилма обектларини эгаллаб олинаётгани ҳамда Москва томон ҳаракатланаётган ёлланма аскарлар ҳақидаги воқеаларга муносабат билдирди.

 

Рамзан Қодировнинг айтишича, чечен жангчилари ёлланмас аскарларга қарши курашиш учун аллақачон тўқнашув чизиқларига юборилмоқда.

 

«Бўлаётган воқеалар Мудофаа вазирлигига ултиматум эмас. Бу давлатга даъват бўлиб, бу даъватга қарши миллий лидер атрофида бирлашиш зарур: ҳарбийлар, хавфсизлик кучлари, губернаторлар ва тинч аҳоли. Мудофаа вазирлиги ва Россия гвардиясининг Чеченистондаги жангчилари аллақачон кескинлик зоналарига жўнаб кетишган. Биз Россиянинг бирлигини сақлаш ва унинг давлатчилигини ҳимоя қилиш учун ҳамма нарсани қиламиз!

Тарих шуни кўрсатадики, бундай ҳаракатлар қонли оқибатларга олиб келиши мумкин. Қўзғолонни бостириш керак ва агар бу қаттиқ чораларни талаб қилса, биз тайёрмиз», — дейди Қодиров.

 

Шунингдек, Қодировнинг сўзларига кўра, Украинадаги уруш вақтида шахсий шикоятларни айтиш ва орадаги низоларни ҳал қилиш вақти эмас.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"