Жамият

Хоразмда ҳайдовчи маст ҳолда ИИБ бошлиғини уриб юборди

Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Хоразмда ҳайдовчи маст ҳолда ИИБ бошлиғини уриб юборди

 

Маълум қилинишича, 25 июндан 26 июнга ўтар кечаси 1993 йилда туғилган damas ҳайдовчиси Хоразм вилояти Хива шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник Ботир Отажоновни уриб юборган. Оқибатда жабрланувчи йўл четида турган автомобилнинг орқа томонига бориб урилиб, тан жароҳати олган. Аммо, ҳайдовчи Damas автомашинасини ҳодиса жойида қолдириб, номаълум томонга яширинган.

 

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, ҳайдовчининг яширинган жойи аниқланиб, алкотестер ёрдамида кўрикдан ўтказилганда унда 0,403 мг/л миқдорида алкоголдан мастлик ҳолати аниқланган.

 

Бош прокуратуранинг хабар беришича, ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"