Ўзбекистон

Жиззахда 60 га яқин киши овқатдан заҳарланди

Беморларнинг 11 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган

Жиззахда 60 га яқин киши овқатдан заҳарланди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида 44 нафар фуқаро овқатдан заҳарлангани тўғрисида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари 57 нафар фуқаролар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ич кетиш ва тана ҳарорати кўтарилиши шикоятлари билан мурожаат қилган.

Дастлабки лаборатория текшируви хулосасига кўра, фуқароларга «Ўткир диарея» овқатдан заҳарланиш ташхиси қўйилиб, тиббий муолажаларни амалга ошириш учун барчаси шифохонага ётқизилган. Беморларнинг 11 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган, 46 нафари қониқарли аҳволда экани маълум бўлган.

Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширув давомида беморлар Жиззах шаҳридаги ошхоналарнинг бирида овқатланганлиги аниқланиб, ҳодиса жойидан олинган озиқ-овқат маҳсулотларининг намуналари бўйича ва барча беморларга нисбатан тегишли экспертизалар тайинланиб, соҳа мутахассислари жалб этилган.

Вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан назорат ўрнатилган, дейилади расмий хабарда.

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди.

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Бунга қозонхоналарда режали профилактика ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Шунингдек, яна икки ходим ишдан бўшатилиб, уч нафарига ҳайфсан берилган.

1,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар: Тошкентда интернет наркодўкони «закладчик»и ушланди

1,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар: Тошкентда интернет наркодўкони «закладчик»и ушланди

Йигит муқаддам ўғирлик билан боғлиқ жиноят учун судланган.

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Буюк Британия билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Пойтахтда тунда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин. Кундузи эса вазият яхшиланиши кутилмоқда.

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида қарийб 28 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва тежалди.

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги ўзгариш, Эркинжон Турдимов Бош вазир биринчи ўринбосари ҳамда таълим ва фан вазири бўлди, ушбу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.