Ўзбекистон

Қамчиқ довонида 2 аёл сел оқизиб кетиши оқибатида вафот этди

Аёллар жала вақтида тошқин учун мўлжалланган қувурга кириб олган.

Қамчиқ довонида 2 аёл сел оқизиб кетиши оқибатида вафот этди

Наманган вилояти ФВБ Қамчиқ довонида 2 аёл сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилди. 

Аниқланишича, 7 июль куни М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали — Ўш автомобиль йўлининг Тошкент-водий йўналишида икки аёл (иккаласи ҳам 27 ёш) тоғ баландлигидаги йирик шохли молларини соғиш учун кетаётган бўлган.

Шундан сўнг соат 19:20 дан 19:27 гача кучли жала ёғиши кузатилган. Натижада аёллар бу пайтда сел тошқин сувлари учун махсус мўлжалланган 1200 диаметрли темир қувур ичига кириб олган. Шу вақтда 40−50 метр куб миқдоридаги сел келиб, аёлларни қувур ичидан «Резаксой»нинг 400 метр оқими бўйлаб олиб кетган.

«Сойни сел массасидан тозалаш жараёнида уларнинг жасади топилган», — дейилади хабарда.

Ҳозирда ИИБ тезкор-тергов гуруҳи томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди.

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Бунга қозонхоналарда режали профилактика ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Шунингдек, яна икки ходим ишдан бўшатилиб, уч нафарига ҳайфсан берилган.

1,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар: Тошкентда интернет наркодўкони «закладчик»и ушланди

1,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар: Тошкентда интернет наркодўкони «закладчик»и ушланди

Йигит муқаддам ўғирлик билан боғлиқ жиноят учун судланган.

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Буюк Британия билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Пойтахтда тунда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин. Кундузи эса вазият яхшиланиши кутилмоқда.

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида қарийб 28 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва тежалди.

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги ўзгариш, Эркинжон Турдимов Бош вазир биринчи ўринбосари ҳамда таълим ва фан вазири бўлди, ушбу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.