Ўзбекистон

Президент сайлови бўйича АҚШ муносабат билдирди

AҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 9 июль куни бўлиб ўтган президентлик сайловларини бевосита кузатди.

Президент сайлови бўйича АҚШ муносабат билдирди

 

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 9 июль куни бўлиб ўтган президентлик сайловлар бўйича баёнот берди ва Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини эълон қилди.

 

«АҚШ элчихонаси Ўзбекистон ватандошларини сайловдаги иштироки учун олқишлайди ҳамда сайловда Президент Мирзиёевни қўллаб-қувватлаганликларини қайд этади. Президент Мирзиёев янги ваколатлари доирасида ўз вазифасини бажаришга киришар экан, Қўшма Штатлар унинг ислоҳотлар ва бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан, қонун устуворлиги, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ўзаро назорат ва мувозанатни таъминлаш, шахсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш каби кун тартибида турган масалаларни илгари суришда ёрдам беришга тайёрлигини билдиради», — дейилади баёнотда.

 

«Демократик тизимлар сайлов жараёнларининг яхлитлигини таъминлашдан ташқари, овоз беришда қатнашаётган ватандошларни ҳақиқий, рақобатбардош танлаш имконияти билан ҳам таъминлаши лозим. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукуматини келгуси сайловларда ДИИҲБнинг тавсияларини тўлиқ бажаришга чақиради», — қайд этилган баёнотда.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.