Ўзбекистон

Асакадаги заводда автомобиль ишлаб чиқариш қачондан бошланади?

UzAutoMotors компанияси вакили маълумот берди.

Асакадаги заводда автомобиль ишлаб чиқариш қачондан бошланади?

 

UzAutoMotors июль ойи бошида Асакадаги заводда модернизация ишлари олиб борилиши сабаб автомобиль ишлаб чиқариш вақтинча тўхтатилиши эълон қилинган

 

Компания вакили маълумотларига кўра, заводда автомобиль ишлаб чиқариш 17 июль (душанба) кунидан бошланиши режалаштирилган. Ҳозирда модернизация ишлари давом этмоқда.

 

Аввалроқ UzAutoMotors ўз баёнотида модернизация натижасида автомобиль ишлаб чиқариш қувватлари оширилишига урғу берганди.

 

“Ушбу модернизация Chevrolet Cobalt автомобилларининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини қўшимча 30 минг донага ошириш имконини беради”, — дея хабар қилган компания.

 

Аввалроқ жорий йилнинг январь—май ойларида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль Cobalt (39 минг 264 дона) бўлгани айтилганди. Кейинги ўринларда Lacetti (27 минг 961 дона) ва Damas (26 минг 815 дона) ишлаб чиқарилган. Бироқ мазкур автомобиллар сотувда мавжуд эмас. UzAutoMotors 2022 йил 17 декабрда Cobalt, Lacetti, Damas автомобиллари сотувини тўхтатган. Компания 2023 йилдан Spark ва Nexia ўрнига Tracker ва Onix ишлаб чиқаришини маълум қилган.

custom img

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қирғизистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этади, хорижий давлатлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади ҳамда VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида қатнашади.

custom img

Ўзбекистонда IMEI рўйхатдан ўтказиш тўловини бекор қилиш режалаштирилмаган

Тизимни тўловсиз шаклга ўтказиш давлат бюджетига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилди.

custom img

Ўзбекистонга Ҳиндистондан олиб келинадиган гўштнинг ҳалоллиги назорат қилинади

Ўзбекистон мутахассислари Ҳиндистонга бориб, ҳайвонларни сўйиш ва гўштни тайёрлаш жараёнларида иштирок этади.

custom img

Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳамкорлиги: иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорликнинг янги уфқлари

Икки давлат тадбиркорлари металлургия, фармацевтика, агросаноат ва экспорт йўналишларида ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

custom img

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати рекордлари қайд этилди

30 август куни айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати бўйича рекорд кўрсаткичлар янгиланди.

custom img

Тошкент метросида поездлар ҳаракати интерваллари қисқартирилади

Мазкур чора янги ўқув йили бошланиши билан кутилаётган йўловчилар оқимини самарали бошқариш учун амалга оширилади.

custom img

Тарихий меросдан — жаҳон мулоқоти сари: халқаро медиафорум Ўзбекистон ва дунёга нима берди?

Форумнинг марказий майдони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлди. Айнан шу ерда иштирокчилар тарихий мерос замонавий халқаро медиа мулоқоти учун қандай асос бўлиши мумкинлигини амалда кўрдилар.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август – 1 сентябрь кунлари Бишкекда бўлади

Президент ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"