Ўзбекистон

Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 74 ёшга етди

Шунингдек, ҳар 100 минг туғилган чақалоққа нисбатан оналар ўлими 1,5 марта камайди

Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 74 ёшга етди

 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасининг 2017-2022 йиллардаги ривожланишини таҳлил қилди.

 

Таъкидланишича, 2017 йилда Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 73 ёшни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 74 ёшга етди. Жумладан, аёлларнинг ўртача умр давомийлиги 77 ёш, эркакларники 72 ёшни ташкил этди.

 

Бундан ташқари, ҳар 100 минг туғилган чақалоққа нисбатан оналар ўлими 1,5 марта, 5 ёшгача болалар ўлими 1,4 марта, неонатал ўлимлар 1,7 мартага камайишига эришилди.

 

Шунингдек, болаларни эмлаш талаб даражасида йўлга қўйилганлиги натижасида қатор юқумли касалликларнинг тугатилишига ёки кескин камайишига эришилди. Жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистон полиомиелит касаллигидан холи ҳудуд, безгак (малярия) касаллиги тугатилганлиги тўғрисида сертификати, Европа регионал бюросига аъзо бўлган 53 та давлатлар ичида олтинчи бўлиб «Ўзбекистонда қизамиқ ва қизилча касаллиги элиминация қилинганлиги тўғрисида»ги тегишли ҳужжати олинди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етди.

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди.

Андижонда уч қаватли уй ёнди: жабрланганлар йўқ

Андижонда уч қаватли уй ёнди: жабрланганлар йўқ

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ўзбекистонда мол гўшти импорти 17,7 фоизга ошди: асосий етказиб берувчи қайси давлат?

Ўзбекистонда мол гўшти импорти 17,7 фоизга ошди: асосий етказиб берувчи қайси давлат?

2026 йилнинг 9 ойида 12 та давлатдан 132 минг тонна мол гўшти импорт қилган.

Автобусларда бепул юриш қимматга тушди: 158 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Автобусларда бепул юриш қимматга тушди: 158 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Йўл ҳақини тўламаганлардан йил бошидан буён 3,66 млрд сўмдан ортиқ жарима ундирилган.

Талабалар ҳам наркосавдога жалб қилинган: Тошкентда йирик наркогуруҳ қўлга олинди

Талабалар ҳам наркосавдога жалб қилинган: Тошкентда йирик наркогуруҳ қўлга олинди

Гумонланувчилар интернет-наркодўконда олти ойдан буён фаолият юритиб келган.

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида белгиланиши мумкин.