Президентларнинг инаугурациялари қандай ўтади?

Zamon.uz турли мамлакатларда ўтган инаугурация маросимлари ҳақида маълумот тўплади.

Президентларнинг инаугурациялари қандай ўтади?

 

Инаугурация — давлат бошлиғининг шу олий лавозимини бажаришга киришиши муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросим. Тарихи Қадимги Римга бориб тақаладиган ушбу маросим баъзи давлатларда дабдабали, айримларда эса ихчам ташкил этилади. Zamon.uz турли мамлакатларда ўтган инаугурация маросимлари ҳақида маълумот тўплади.

 

Ражаб Таййиб Эрдоған инаугурацияси, 2023 йил.

 

Анқарадаги Туркия парламенти биносида жорий йилнинг 3 июнь куни Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдоғаннинг қасамёд қилиш ва инаугурациясининг тантанали маросими бўлиб ўтди. Тадбирда дунёнинг 80 га яқин мамлакатлари вакиллари — давлат ва ҳукумат раҳбарлари, парламент спикерлари, юқори даражадаги расмий шахслар ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти, Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар раҳбарлари қатнашди. Хусусан, маросимда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган.

 

 

 Қасим-Жомарт Тоқаев инаугурацияси, 2022 йил.

 

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Мустақиллик саройида Қозоғистон халқига қасамёд қабул қилиш маросимида.

 

 

Эмомали Раҳмон инаугурацияси, 2020 йил.

 

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг охирги инаугурация маросими пандемия даври, яъни 2020 йилда ўтказилган.

 

 

Сердар Бердимуҳамедов инаугурацияси, 2022 йил.

 

Давлатни бошқариш отамерос қолган Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг инаугурация маросими 2022 йилда Ашхободда ўтказилган. Тожикистонда ушбу маросимга тантанали марш садолари остида Фахрий қоровул аскарлари залга Давлат байроғи, президентининг штандарти, Конституция, президентининг Фахрий кўкрак нишони, шунингдек Қуръони Карим олиб киради.

 

 

Садир Жапаровнинг инаугурацияси, 2021 йил.

 

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг инаугурация маросими 2021 йилда бўлган. Маросимда у халқ манфаати йўлида меҳнат қилишга ваъда бериб, қасамёд қилган. Президентга Марказий сайлов комиссияси давлат рамзлари — кўкрак нишони ва президент штанделини топширган.

 

 

Шавкат Мирзиёев инаугурацияси, 2023 йил.

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев куни кеча, 14 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон президенти сифатида, бир вақтнинг ўзида, Конституция ва Қуръон китобларига қўлини қўйиб қасамёд қилди.

 

 

Владимир Путин инаугурацияси, 2018 йил.

 

Россия Федерацияси президентининг лавозимга киришиш маросими катта Кремл саройида ўтказилади. Россия Федерацияси президенти лавозимига киришгач, Федерация Кенгаши аъзолари, Давлат Думаси депутатлари ва Россия Федерацияси Конституциявий суди судялари иштирокида тантанали равишда қасамёд қилади.

 

Россияда янги сайланган давлат раҳбарининг инаугурациясида президентлик ҳокимияти рамзлари — президент белгиси ва штандарт, шунингдек, конституциянинг нусхаси қўлланилади.

 

Шунингдек, Кремл қирғоғи томонидан 30 ўқдан иборат артиллерия салюти отилади. Бу ҳарбий унвонлар иерархиясидаги энг кўп отишмалар сони. Боиси, давлат раҳбари Россия қуролли кучларининг олий қўмондони ҳисобланади.

 

 

 

Жо Байден инаугурацияси, 2021 йил.

 

АҚШдаги тантанали маросим анъанавий тарзда Вашингтонда 20 январь куни ўтказилади. Шу куни истеъфога чиққан президентнинг ваколатлари расман тугайди.

 

Анъанага кўра, янги давлат раҳбарини табриклаш учун деярли барча собиқ президентлар келади.

 

 

Александр Лукашенконинг инаугурацияси, 2020 йил.

 

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг инаугурация маросими 2020 йилда Минскда ўтказилган. Маросим олдиндан эълон қилинмаган. Тадбирда  фақатгина юқори амалдорлар ва парламент аъзолари иштирок этган, холос.

 

 

Николас Мадуронинг инаугурацияси, 2023 йил.

 

Венесуэла президенти  Николас Мадуронинг инаугурация маросими жорий йилнинг апрель ойида бўлиб ўтди. Қасамёд қилиш маросимини мамлакат пойтахти Каракасда Миллий Ассамблея спикери Диосдадо Кабелло ўтказган.

 

 

Эммануэль Макрон инаугурацияси, 2022 йил.

 

Бошқа кўплаб мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Францияда президент қасамёд қилмайди. Протоколга кўра, Франциянинг истеъфога чиққан ва янги сайланган президентлари Елисей саройи зинапоясида учрашади. Кейин эски давлат раҳбари янгисига ядровий чамадонни топширади ва собиқ қароргоҳини тарк этади.

 

Мухтасархон Тошпўлатова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.