Жамият

Kompromatuzb иши ёпиқ судда кўрилади

Судни ёпиқ тарзда ўтказишни икки нафар судланувчи илтимос қилган.

Kompromatuzb иши ёпиқ судда кўрилади

 

Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши судда ёпиқ тарзда кўриладиган бўлди.

 

Бугун, 18 июль куни ЖИБ Шайхонтоҳур тумани судида Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят ишида айбланаётган 4 нафар судланувчига оид иш кўриб чиқилади. Бироқ суд ишни ёпиқ тарзда кўриш ҳақида қарор қабул қилган.

 

Судлануви Хуршид Далиев иш тўлиқ ёпиқ тарзда кўрилишини, Мавжуда Мирзаева эса фақат ўзига тегишли бўлган қисмини ёпиқ тарзда кўрилишини сўраган. Шунингдек, қолган судланувчилар Сиявуш Хошимов ва Аҳмадилло Аҳмаджоновлар суд очиқ тарзда кўрилишини сўраган.

 

Маълумот ўрнида,

 

судланувчилар Хуршид Далиев:

Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди, 184-моддаси 3-қисми ва 243-моддаси билан;

Сиявуш Хошимов:

Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди ва 243-моддаси билан;

Аҳмадилло Аҳмаджонов:

Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди ва 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди билан;

Мавжуда Мирзаева:

Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в” бандлари билан айбланган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.