Ўзбекистон

Наманганда иккита Damas каналга тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни сувдан олиб чиқаётган пайтда яна бир Damas сувга тушиб кетган.

Наманганда иккита Damas каналга тушиб кетди

ФВВ хабарига кўра, 22 июль куни соат 12:50 ларда Наманган вилояти Наманган шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи «Шимолий Фарғона» каналига иккита Damas автомобили тушиб кетди.

Маълум қилинишича, воқеа жойига Наманган вилояти ФВБ қутқарув отряди ходимлари етиб бориб, махсус техника ёрдамида каналдан автомобилни олиб чиқаётган вақтда яна бир Damas автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ушбу каналга тушиб кетган.

Қайд этилишича, биринчи автомобиль салонида йўловчилар бўлмаган. Иккинчи автомобиль салонида эса 5 нафар йўловчи бўлган.

«ФВВ қутқарувчилари дарҳол иккинчи автомобиль салонидан йўловчиларни қутқариб, ҳаётларини сақлаб қолган. Бир нафар фуқаро шифохонага ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши», — дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади расмий хабарда.

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Буюк Британия билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Пойтахтда тунда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин. Кундузи эса вазият яхшиланиши кутилмоқда.

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида қарийб 28 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва тежалди.

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги ўзгариш, Эркинжон Турдимов Бош вазир биринчи ўринбосари ҳамда таълим ва фан вазири бўлди, ушбу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Шунингдек, минтақадаги кескинлик сабабли парвозлар кечикиши ёки йўналиши ўзгариши мумкин.

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

Нурафшондаги қурилишда сохта маълумотлар аниқланган.

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Рақобат қўмитаси ушбу амалиётни қайта кўриб чиқиш юзасидан Марказий банкка таклиф юборди.

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонлик талабалар учун янги имконият яратилди.