«Тарғибот тадбирлари балки керакдир, лекин бунақа форматда эмас» — Муҳрим Аъзамхўжаев

Тармоқларда ИИБ ходимларининг боғча болаларига маъруза қилгани акс этган видео тарқалди. Бу эса жамоатчилик танқидларига сабаб бўлди. Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга аниқлик киритди.

«Тарғибот тадбирлари балки керакдир, лекин бунақа форматда эмас» — Муҳрим Аъзамхўжаев

 

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходимлари кичик ёшдаги боғча болаларига маъруза қилаётгани, хусусан, тарбияланувчиларга оқ билан қорани фарқлаш, бир ишни қилишдан олдин оқибатини ўйлаш ҳақида гап кетгани тасвирланган видео тарқалди. Бу эса жамоатчилик танқидларига сабаб бўлди.

 

Хусусан, журналист Муҳрим Аъзуамхўжаев қуйидагича фикр билдирди: 

 

«...Бунақа тарғибот тадбирлари балки керакдир, лекин бунақа форматда эмас. Мелиса, шошилинч хизматларнинг нафақат болаларга, балки катталарга ҳам қизиқ қисми — ЙПХ, ўт ўчириш, қутқарув хизмати. Шулар боғчаларга салқин вақтда махсус техникалари билан келиб, кўргазмали чиқишлар қилиб, шуни орасида бояги насиҳатини қилиб кетса, балки таъсирлироқ, тарғибот ҳам самаралироқ бўлар. Ҳар ҳолда, болалар эсдан чиқармайди бунақа нарсани».

 

Блогер Кобул Дустов ИИБ ходимларининг боғча болаларига маъруза қилганини кескир қоралади:

 

«Мажлис бизда боғчадан бошланади...

Боғчада тарғибот ишлари кетмоқда...

Аудитория эса, сел бўлиб эшитаяпти...», — дея ўзининг телеграм каналида изоҳ қолдирди.

 

Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат 2023 йил 18 июль куни Учтепа туманидаги боғчаларнинг бирида кузатилган.

 

Таъкидланишича, 17 июль куни тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирининг раҳбари томонидан туман ИИО ФМБ, мудофаа ишлари бўлими ҳамда «Фарҳод» МФЙ раиси номига ҳамкорликда «Ҳарбийлар билан учрашув» мавзусида профилактик тадбир ўтказиш юзасидан таклифнома юборилган.

 

Шунга асосан, 18 июль куни туман ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ «Фарҳод» маҳалласига хизмат кўрсатувчи 40-сонли ТП профилактика катта инспекторлари капитан Ф.Т. ва лейтенант А.А. ушбу боғчага келган.

 

«Профилактика инспекторлари боғча тарбияланувчилари билан ватанга муҳаббат, ота-она қадри ва келажакда ватанни қўриқлайдиган мард ўғлон ва қизлар бўлиб етишишлари, боғчадан нотаниш фуқаролар билан кетмаслиги, уйини бегона шахсларга очмаслик, бегона шахсларнинг қўлларидан ширинлик ва бошқа нарсаларни олмаслик ҳақида суҳбат ўтказган. Улар ўзлари билан олиб келган китоб ва ўйинчоқларни боғча тарбияланувчиларига совға қилиб топширишган», — дейилади расмий ахборотда.

 

Қўшимча қилинишича, тадбир тафсилотлари акс этган видеолавҳани гуруҳ тарбиячиси тарбияланувчиларнинг ота-оналари учун очилган Telegram гуруҳга ташлаган.

 

«Айрим ота-оналар томонидан бу видеолавҳа бошқа гуруҳларга ташланиб, томошабинлар томонидан нотўғри талқин қилингани ачинарлидир», — дейилади пойтахт мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабатида.

 

Қайд этиш керакки, шаҳар ММТБ матбуот хизмати мазкур ҳолат бўйича билдирилган муносабатни Telegram каналдан ўчириб, ахборотни таҳрирлаб, каналга қайта жойлади. Биринчи расмий ахборотда ёзилган видеодаги ИИБ ходимлари ҳақидаги маълумот олиб ташланди.

 

Мухтасархон Тўшпўлатова 

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни айирбошлаш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни айирбошлаш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

custom img

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"