Ўзбекистон

Тошкентда лифтда қолиб кетган аёл вафот этгани айтилмоқда

Электр энергиясининг ўчирилиши сабабли лифт тўхтаб қолган

Тошкентда лифтда қолиб кетган аёл вафот этгани айтилмоқда

 

Блогер Никита Макаренко қидирув отряди фаолларига таяниб Тошкентда электр энергияси ўчирилиши оқибатида 32 ёшли аёл вафот этгани ҳақида хабар бермоқда.
 

Хабарда айтилишича, 24 июль куни Тошкент шаҳар Паркент кўчасидаги янги бинолардан бирида 32 ёшли почтачи элект энергиясидаги носозлик сабаб лифтнинг тўхтаб қолиши оқибатида вафот этгани айтилмоқда.

 

«Паркент кўчасидаги уйларнинг бирида 24 июль куни электр таъминоти ўчирилган. Натижада почтачи у ерда қолиб кетган. Видеоёзувдан унинг лифтга кирганлиги аниқланган. Лифт юқори қаватда тиқилиб қолган. Янги бино ҳали тўлиқ тўлдирилмаган ва қўшнилар буни эшитмаган бўлса керак. Ҳеч ким унга ёрдам бермаган», — дейилади хабарда.

 

У 27 июль куни кечаси жонсиз ҳолда топилган. Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмади.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"