АҚШга кириш қоидалари ўзгарди: ўзбекистонликларга талаблар эслатилди
Янги талаб 2027 йил 16 февралгача амал қилади.

АҚШга учишни режалаштираётган йўловчилар парвоздан олдинги сўнгги 21 кун ичида Конго Демократик Республикаси ҳудудида бўлмаганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши керак. Янги талаб 16 ноябрдан кучга кирган.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизматининг хабар беришича, қўшимча қоидалар АҚШ Транспорт хавфсизлиги бошқармаси (TSA) ва Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг (CDC) Эбола вируси тарқалишига қарши чоралари доирасида жорий этилган.
Талаблар АҚШга бораётган, мамлакат ҳудуди орқали транзит билан ўтаётган ҳамда АҚШдан учиб кетаётган йўловчиларга нисбатан қўлланилади.
Белгиланган тартибга кўра, ҳар бир йўловчи парвоздан олдинги 21 кун давомида Конго Демократик Республикасида бўлмаганини тасдиқловчи махсус ҳужжат — Attestation тақдим этиши шарт. Ҳужжат рўйхатдан ўтиш вақтида ва самолётга чиқишдан олдин текширилади.
Янги қоидалар 2027 йил 16 февралгача амал қилади.
Авиакомпания йўловчилардан сафарларини режалаштиришда ушбу талабларни ҳисобга олишни ва аэропортга олдиндан етиб келишни сўраган.








