Ўзбекистон

Самарқандда тунги ЙТҲ: 8-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

Автомобилда бўлган яна тўрт нафар ўқувчига уйига кетишга рухсат берилган.

Самарқандда тунги ЙТҲ: 8-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

 

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8-синф ўқувчиси ҳалок бўлди. Ҳодиса вақтида автомобиль салонида беш нафар мактаб ўқувчиси бўлган.

 

Вилоят таълим ва илм-фан бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ 13 ноябрь куни тахминан соат 01:00–01:30 оралиғида Тойлоқ туманидаги «Бахшитепа» маҳалласи ҳудудидаги ички кўчалардан бирида содир бўлган.

 

Автомобилда 15-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 8-синфида таҳсил олувчи беш нафар ўқувчи бўлган. Ҳодиса оқибатида улардан бири — З. А. олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этган.

 

Қолган тўрт нафар ўқувчининг аҳволи яхши экани сабабли шифохонадан уйига жавоб берилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Тошкентда Нехиа-3 русумли автомобиль дарахтга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Қалбаки гувоҳнома билан тадбиркорни чув туширди: сохта “ТуманГаз” ходими ушланди

Қалбаки гувоҳнома билан тадбиркорни чув туширди: сохта “ТуманГаз” ходими ушланди

У тадбиркордан жаримани қўлламаслик эвазига пул талаб қилган.

Маҳкумлар ҳам олий таълим олиши мумкин: 2027 йилдан янги имконият яратилади

Маҳкумлар ҳам олий таълим олиши мумкин: 2027 йилдан янги имконият яратилади

Маҳкумларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида 50 та касбга ўқитиш дастурлари жорий этилади.

Ўзбекистон аҳолиси сони қайта ҳисобланди: 2026 йилда 39 миллиондан ошган

Ўзбекистон аҳолиси сони қайта ҳисобланди: 2026 йилда 39 миллиондан ошган

Мамлакатнинг 2010–2026 йиллардаги доимий аҳолиси сонини қайта ҳисоблади.

Икки давлатда ишлаганлар учун пенсия стажи қўшилади: Ўзбекистон ва Қирғизистон келишди

Икки давлатда ишлаганлар учун пенсия стажи қўшилади: Ўзбекистон ва Қирғизистон келишди

Келишувга кўра, бир мамлакатда тўпланган иш стажи пенсия олиш учун етарли бўлмаса, бошқа давлатда ишлаган даври ҳам ҳисобга олинади.

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади: қайси манзилларда ва қачонгача?

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади: қайси манзилларда ва қачонгача?

Туманларда газ қувурларини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари якунлангач, босқичма-босқич қайта тикланади.

Зарарли APK-файллар ортидан 79 млрд сўм йўқотилди: Марказий банк огоҳлантирди

Зарарли APK-файллар ортидан 79 млрд сўм йўқотилди: Марказий банк огоҳлантирди

Ўзбекистонда киберфирибгарлик оқибатида фуқароларга 278,3 миллиард сўм зарар етказилган.

Наманганда ноқонуний дори омбори фош этилди: 23 мингдан ортиқ дори топилди

Наманганда ноқонуний дори омбори фош этилди: 23 мингдан ортиқ дори топилди

Уларнинг дастлабки қиймати 3,3 миллиард сўмдан ошади.

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

2027 йилдан спорт мусобақалари ғолибларига диплом ва сертификатлар электрон шаклда берилади.