Ўзбекистон

Бухорода 70 нафар шахснинг пластик карталаридан пул ўғирлаган 2000 йилда туғилган фуқаро ушланди

Айбланувчи 300 млн сўмга яқин пул маблағларини қўлга киритган.

Бухорода 70 нафар шахснинг пластик карталаридан пул ўғирлаган 2000 йилда туғилган фуқаро ушланди

 

Бухоро ИИБнинг хабар беришича, 2023 йилнинг 12 январь кунидан 26 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Бухоро шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқарога тегишли «Халқ банки» Бухоро минтақавий филиали томонидан очилган пластик карточкаси ва яна 69 нафар шахсларнинг пластик карталаридан жами 295 млн сўм пулларни алдов йўли билан қўлга киритган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан ушбу шахсга нисбатн Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳрида яшовчи, 2000 йилда tug‘ilgan X.O. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.

 

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг Бухоро ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларида содир этилиб, фош этилмасдан қолаётган худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор техник, суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"