Жаҳон

Инсоният тарихидаги энг кучли иссиқлик тўлқини глобал иқтисодиёт учун янги зарба

Мутахассислар Европада кузатилаётган аномал иссиқнинг туризм ва бошқа бир қанча соҳаларга таъсири ҳақида фикр билдиришди.

Инсоният тарихидаги энг кучли иссиқлик тўлқини глобал иқтисодиёт учун янги зарба

 

Европани қамраб олган жазирама туризм соҳасига таъсир қиладими? Ўрта ер денгизи аномал иссиқ шароитида ҳам энг машҳур саёҳат йўналишларидан бири бўлиб қоладими? Бир қатор мутахассислар шу ва бошқа саволларга жавоб беришди.

 

Бугунги кунда Евроиттифоқнинг бир қатор давлатларида, жумладан, Италиянинг Сардиния оролида ҳаво ҳарорати 48 даража, Испанияда 47 даража, Грецияда 40 даража иссиқни кўрсатмоқда. Европани қамраб олган иссиқлик тўлқини миллионлаб сайёҳларнинг режаларига таъсир қилиши мумкин. Сабаби ушбу давлатлар иқтисоди туризм секторига боғлиқ. Ундан тушадиган даромад Европа ялпи ички маҳсулотига катта ҳисса қўшади.

 

Олимларнинг бундай аномал об-ҳаво энди тез-тез кузатилиши ҳақидаги прогнозларини инобатга олинса, келажакда бир қатор жиддий иқтисодий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Бу тахмин шунчаки қўрқув эмас, уни Европа комиссияси келтирган фактлар ва рақамлар тасдиқлайди.

 

Инсоният тарихидаги энг кучли иссиқлик тўлқинлари туризм бозорини ўзгартиради

 

Европа Иттифоқи сайёҳлик комиссияси таҳлилчиси Девид Гарция Леон Европанинг туризмга бўлган талабнинг аниқ намунасини аниқлади. Ўрганишларга кўра, шимолий ҳудудлар иқлим ўзгаришининг ушбу номақбул таъсиридан фойда кўради, жанубий ҳудудлар эса сайёҳлар келишининг сезиларли даражада қисқаришига дуч келиши кутилмоқда.

 

Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) маълумотларига кўра, Европа ҳали ҳам дунёдаги энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган минтақадир. Қитъа 2020 йилда бутун дунё туризм тушумларининг 41 фоизини таъминлаган, бу дунё бўйлаб саёҳат қилганларнинг 51 фоизини ташкил этади, бу эса 582 миллион сайёҳ дегани.

 

Бугунги кунга келиб кўплаб дам олувчиларнинг қизиқиши Европанинг жанубидан шимолий қисмига ўтмоқда. Бу жуда секин, аммо сезиларли даражада ўсиб бормоқда.

 

Испания, Греция, Тунис каби мамлакатлардаги сайёҳлик компаниялари ва тур операторлар туристлар оқими июль ва август ойларида камроқ, июнь ва сентябрь ойларида кўпроқ бўлишини прогноз қилмоқда. Чунки бу ойларда ҳарорат нисбатан пастроқ бўлади. Шу билан бирга, компаниялар учун яна бир яхши томони кўпинча ўз саёҳатларини бир неча ой олдин бронь қилган дам олувчилар режаларини бекор қила олмайдилар. Чунки ёзги мавсум учун бронлар одатда йилнинг биринчи ярмида амалга оширилади. Шунинг учун ҳозирги вазият асосан, сўнгги дақиқалардаги қарорларга таъсир қилади.

 

Шунингдек Еврокомиссия маълумотларига кўра, бу йил қитъага саёҳатчиларнинг келиши 2019 йилдаги пандемиядан аввалги кўрсаткичларга етган.

 

Доимий юқори инфляция ва саёҳат харажатларининг ўсишига қарамай, Европа бўйлаб саёҳатга кучли талаб бор. Бунга қулай валюта курсидан фойдаланиб қолаётга Қўшма Штатлардан келган меҳмонлар ҳам ёрдам беради. ЕК томонидан эълон қилинган туризм бўйича статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, америкалик дам олувчилар сони айниқса Португалияда (79 фоизга ошган), Туркияда (78 фоизга ошган) ва Черногорияда (43 фоизга ошган) кузатилмоқда.

 

Умуман олганда, тенденция пул учун яхши қиймат таклиф қиладиган мамлакатлар учун ижобий кўриниш олган.

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Мамлакатнинг шарқий соҳилида циклон ортидан электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Еврокомиссар Андриус Кубилюс инқироз шароитида ёқилғи ишлаб чиқаришни тез ошириш ва зарур захираларни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

Маълумотларга кўра, у аввал ҳам ҳужум ва талончилик билан боғлиқ айбловлар бўйича судланган.

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Бу Пхеняннинг октябрь ойидаги учинчи ракета учириши бўлди.

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Бу база Туркиянинг Қатардаги ҳарбий иншоотига ўхшаш бўлиши мумкин.

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Поездлар тўқнашувига темир йўл сигнализация тизимидаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

Янги ҳарбий кампания Теҳроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштириш ва уни музокараларга қайтаришга қаратилиши мумкин.

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Томонлар кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун уч томонлама мувофиқлаштириш механизмини яратишга келишиб олди.