Жамият

ДХХ 75 кг гиёҳванд модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйди

Юк эгалари моддани косметик -ашё сифатида кўрсатган.

ДХХ 75 кг гиёҳванд модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйди

 

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддасини почта жўнатмалари орқали хориждан олиб келиш ва қадоқлаб сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. 

 

Хусусан, 2 та ҳолатда Хитой давлатидан 6 нафар Ўзбекистон фуқароси номига юборилган почта жўнатмалари кўздан кечирилганда уларнинг ичида полиетилен пакетларга солинган, оқ рангли, кукунсимон, ҳидсиз моддалар борлиги аниқланиб, экспертизадан ўтказилди. 

 

Натижада ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 75 кг 373 граммни ташкил этиб, улар “прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси эканлиги аниқланди. 

 

Лекин жўнатмаларга доир ҳужжатларда юк эгалари “прегабалин” моддасининг ҳақиқий номини яшириб, гўёки косметик хом-ашё сифатида кўрсатишган. 

 

Тезкор тадбир давомида ушбу жўнатмаларни жиноий гуруҳ вакили қабул қилиб олган вақтида ушланди. 

 

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, гуруҳнинг қолган 4 нафар аъзоси ҳам процессуал тартибда қўлга олинди. 

 

Улар томонидан ижарага олинган хонадонда эса кучли таъсир қилувчи моддаларни қадоқлаш учун мўлжалланган кичик лаборатория борлиги аниқланди. 

 

Ушбу манзилда “прегабалин” моддаси бўш капсулаларга қадоқланиб, сўнгра ижтимоий тармоқлар орқали унинг сотуви йўлга қўйилган. 

 

Таъкидлаш лозимки, жиноий гуруҳдан олиб қўйилган 75 кг. 373 гр. “прегабалин” моддасидан 150 минг донадан ортиқ капсула кўринишидаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари тайёрланиб, сотувга чиқарилганида кўплаб ёшларни заҳарлаши мумкин эди.  

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

ДХХ 75 кг гиёҳванд модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйди | Zamon.uz