0

ЖССТ: Соғлом овқатланиш бўйича янги тавсиялар ишлаб чиқилди

Прогнозларга кўра, 2030 йилга бориб дунё аҳолисининг қарийб 45 фоизи семизликдан азият чекиши мумкин.

ЖССТ: Соғлом овқатланиш бўйича янги тавсиялар ишлаб чиқилди

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти прогнозига кўра, 2030 йилга бориб, дунё аҳолисининг қарийб 45 фоизи семизликдан азият чекиши мумкин. Олимлар бу глобал муаммога соғлом турмуш тарзи орқали самарали ечим топиш мумкин, деган хулосада

 

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ соғлом овқатланиш бўйича янги тавсияларини эълон қилди.

 

Унга кўра, кундалик ёғ истеъмоли катталар рационидан жой олган маҳсулотлар умумий қувватининг 30 фоизидан ошмаслиги керак.

 

Жумладан:

 

  • 10 фоизгача  — тўйинган ёғли кислоталар (ёғли гўшт, сут маҳсулотлари, қатиқ, сариёғ ва бошқа турдаги ёғлар);

  • 1 фоизгача — саноат йўли билан ишлаб чиқарилган трансёғлар ва ҳайвон ёғлари.

 

Қолаверса, ЖССТ тавсияларидан шакар истеъмолини чеклашга доир кўрсатмалар ҳам жой олган. Унинг ўрнига сифатли углеводларни истеъмол қилиш фойдали эканлиги қайд этилган.

 

Ҳар бир инсон ўз организми учун зарур углеводларни, биринчи навбатда, дон, сабзавот, мева ва дуккакли маҳсулотлардан олиши керак.

 

Хусусан, катталар кунига камида 400 грамм мева-сабзавот тановул қилиши мақсадга мувофиқ.

 

Болалар ва ўсмирларнинг кунлик мева-сабзавотлар истеъмоли эса қуйидаги миқдорда бўлиши тавсия этилади:

 

  • 2-5 ёш — камида 250 грамм;

  • 6-9 ёш — камида 350 грамм;

  • 10 ёш ва ундан катталар — камида 400 грамм.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"