Жаҳон

Дунё бўйлаб озиқ-овқат нархлари кўтарилди

Мутахассислар нархлар ўсишини ғалла битимининг тугатилиши ва гуруч савдосига янги чекловлар киритилиши билан изоҳлаган. Оқибатда гуруч нархлари 2011 йилдан бери энг юқори даражага етган.

Дунё бўйлаб озиқ-овқат нархлари кўтарилди

 

БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маълумотларига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон нархлари июль ойида аввалги икки ойда пасайганидан кейин бироз кўтарилган. Маълумотларга кўра, озиқ-овқат нархлари индекси 123,9 пунктгача кўтарилган (июнь ойига нисбатан 1,3 фоизга ўсди), лекин айни пайтда 2022 йил июлига нисбатан 11,8 фоизга камайди. ФАО мутахассислари июнь ойигача бўлган ўсишни ғалла битимининг тугатилиши ва гуруч савдосига янги чекловлар киритилиши билан изоҳлаган. 

 

Хусусан, июль ойида ўсимлик мойлари нархлари индексининг кескин ўсиши кузатилди — 129,8 пунктгача (июнга нисбатан 12,1 фоизга кўп) ва бу етти ойлик пасайишдан кейинги биринчи ўсишдир. Ой давомида кунгабоқар ёғи нархи 15 фоиздан кўпроққа қимматлашди, асосий сабаб дон шартномасининг тугатилиши муносабати билан экспорт етказиб беришдаги тушунмовчиликлар. Шунингдек, пальма, соя ва колза ёғларининг нархи ҳам етакчи ишлаб чиқарувчи мамлакатларда унчалик яхши бўлмаган ҳосилнинг истиқболлари фонида кўтарилди.

 

Бундан ташқари, июль ойида маккажўхори нархи пасайишда давом этди, жўхори нархи пасайди, буғдой бозоридаги вазият таъсирида арпа нархи барқарор бўлиб қолди — сўнгги тўққиз ой ичида биринчи марта уннинг нархи (1,6 фоизга) кўтарилди. 

 

Мутахассислар айрим озқи-овқат маҳсулотлари нархларининг ошишини Россиянинг дон битимидан чиқиши ва Украина порт инфратузилмасига етказилган зарар, шунингдек, Шимолий Америкадаги қурғоқчилик муносабати билан Украинадан экспорт қилиш билан боғлиқ қийинчиликлар билан боғлашган. 

 

Қайд этилишича, гуруч нархлари индекси июнь ойидан бери 2,8 фоизга ошиб, 2011 йил сентябридан бери энг юқори даражага етган.

 

Шунингдек, сут, гўшт ва шакар нархларида бироз пасайиш кузатилган.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Хавфсизлик нуқтаи назаридан метронинг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ар-Риёд эса жавобан Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаво зарбалари берди.

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франция таълим вазири лицейларда ишда бўлмаган ўқитувчилар ўрнини босиш бўйича «фавқулодда режа»ни тақдим этди.

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

Рязань вилоятидаги ва Калуга шаҳридаги маълумотлар марказлари дронлар ҳужумига учради.