Жаҳон

Италия коронавирус билан боғлиқ сўнгги чекловни бекор қилди

Ҳиндистонда эса янги штамм аниқланди.

Италия коронавирус билан боғлиқ сўнгги чекловни бекор қилди

 

Италия вазирлар кенгаши Omnibus деб ном берилган ҳукумат декретини маъқуллади. Мазкур ҳужжат ўзида кейинга қолдириб бўлмайдиган чоралар пакетини жамлаган. Унга кўра, коронавирус билан хасталанганларни мажбурий яккалаш бекор қилинади.

 

Хабарда бу COVID-19 пандемияси туфайли жорий қилинган чекловларнинг энг сўнгиси экани айтилмоқда. “Эпидемиология вазияти, вакциналар ва дори-дармонлар ушбу чекловга зарурат қолдирмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратни давом эттиради ва зарурат туғилганда барча чораларни кўради”, – дейди Италия соғлиқни сақлаш вазири Орацио Скиллачи.

 

ЖССТнинг сўнгги ҳафталик эпидемиология маълумотларида келтирилишича, дунёнинг фақат 46 фоиз мамлакатлари ва ҳудудларида июль ойида COVID-19 билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган. Ташкилот маълумотларига кўра, июль ойида миллиондан зиёд одам коронавирус юқтирган ва 3,1 минг киши вафот этган.

 

Кўриниб турибдики, коронавирус ҳали ҳам дунё кезиб, ўз қурбонларини қидирмоқда. Қолаверса, вируснинг янги-янги штаммлари пайдо бўлаётгани ҳам одамларни ушбу касалликка бефарқ бўлмасликка ундайди. Масалан, The Economic Times газетасининг сўнгги сонида куни кеча  Ҳиндистонда COVID-19 хасталигининг Eris деб ном берилган янги варианти аниқлангани ҳақида хабар тарқатилди. Хабарда Ҳиндистон касалликлар геномикаси бўйича консорциуми аъзоси Eris билан боғлиқ ҳолат қайд этилгани ҳақида маълум қилгани айтилади. Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳозирча хавотирга ўрин йўқ.

 

Аниқлик киритилишича, ушбу EG.5.1 штамми “омикрон”дан пайдо бўлган. Вариант илк бор жорий йилнинг март ойида аниқланган эди. Ўтган ойларда у Буюк Британияда ҳам пайдо бўлди. Шу вақтгача штамм шифокорлар хавотирига сабаб бўлмаган эди, бироқ олимларни унинг тарқалиш суръати юқорилиги ва вирус юқтирганлар сонининг ўсиши хавотирга солмоқда.

 

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотда айтилишича, сўнгги бир кунда мамлакатда 54 та янги коронавирус ташувчиси аниқланган. Мамлакат бўйича жами касалланганлар сони 1 минг 574 кишига етган. Консорциум раҳбари ва ЖССТнинг вируслар эволюцияси бўйича маслаҳатчилар гуруҳи раиси Анураг Агравалнинг таъкидлашича, инсонларда иммунитет пасайган сари вирус юқтириш ва янги мутациялар ривожланиш ҳолатларининг вақти-вақти билан кўпайиши кузатилади.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ар-Риёд эса жавобан Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаво зарбалари берди.

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франция таълим вазири лицейларда ишда бўлмаган ўқитувчилар ўрнини босиш бўйича «фавқулодда режа»ни тақдим этди.

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

Рязань вилоятидаги ва Калуга шаҳридаги маълумотлар марказлари дронлар ҳужумига учради.

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Суд жараёни 2027 йил 1 июнга белгиланган.

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон президентининг айтишича, томонлар таклифлар алмашган ва уларга тузатишлар киритмоқда.

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

Расмийлар ўлат тарқалгани ҳақидаги хавотирларни тасдиқловчи ҳолатлар аниқланмаганини билдирди.