Ўзбекистон

Ўзбекистонда ташкилотларга ишга қабул қилишда танлов ўтказиш тартиби белгиланди

Танлов натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган номзод танлов ғолиби ҳисобланади ва у бўш (вакант) иш ўрни мавжуд бўлган тақдирда ишга қабул қилинади.

Ўзбекистонда ташкилотларга ишга қабул қилишда танлов ўтказиш тартиби белгиланди

 

Ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тўғрисидаги намунавий низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, намунавий низомда ишга қабул қилиш чоғида танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда номзодларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби белгиланган.

 

Хусусан, ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан доимий фаолият юритадиган танлов комиссияси ташкил этилади. Танлов комиссияси таркиби ташкилотнинг ходимлари ва тегишли соҳанинг малакали мутахассислари орасидан камида беш кишидан иборат ва тоқ сонли таркибда шакллантирилади.

 

Танлов комиссияси томонидан танлов тадбирлари ўтказилишидан камида бир ой олдин ташкилотнинг расмий веб-сайтида бўш (вакант) иш ўринлари бўйича маълумотлар ҳамда танлов ўтказиш жойи ва кунлари, танлов тадбирларида берилиши мумкин бўлган саволларнинг намунавий рўйхати жойлаштирилади.

 

Номзодлар танлов комиссиясига намунавий низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади. Танлов комиссияси томонидан номзоднинг аризаси келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида унда кўрсатилган маълумотлар ўрганиб чиқилади.

 

Танловда қатнашиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган номзодларга танлов тадбирлари бошланишидан беш кун олдин танлов тадбирларининг бошланиш вақти ва жойи ҳақида танлов комиссияси томонидан хабар берилади.

 

Номзоднинг иш тажрибаси ва касбий компетенциясини аниқлаш учун танлов комиссияси томонидан тест, суҳбат ва амалий машғулот синов тадбирларининг барчаси ёки улардан бири ўтказилиши мумкин. Танлов тадбирларини ўтказиш вақтида номзоднинг натижалари (танлов натижалари) баллик тизимда баҳоланади.

 

Танлов тадбирлари фақат тест синовлари бўйича ўтказилган тақдирда номзоднинг натижалари 100 баллик тизимда баҳоланади. Бунда, тест саволлари 50 тани ва ҳар бир тўғри жавоб 2 баллни ташкил қилади. Танлов тадбирлари фақат суҳбат ва амалий машғулот шаклида ўтказилган тақдирда номзоднинг натижалари 5 баллик тизимда баҳоланади.

 

Танлов натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган номзод танлов ғолиби ҳисобланади ва у бўш (вакант) иш ўрни мавжуд бўлган тақдирда ишга қабул қилинади.

 

Маълум қилинишича, намунавий низом талаблари ишга қабул қилиш учун танлов ўтказиш тартиби алоҳида қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ташкилотларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.