Жаҳон

Жефф Безос "миллиардерлар ороли"дан 68 миллион долларга уй сотиб олди

Шунингдек, бу оролда машҳур тадбиркорлардан Карл Икан, Том Бреди, Жаред Кушнер ва Иванка Трамп яшаган.

Жефф Безос "миллиардерлар ороли"дан 68 миллион долларга уй сотиб олди

 

Амазон бош директори Жефф Безос Флорида штатидаги Индиан-Крикда 68 миллион долларга уй сотиб олди. Бу ҳақда Блоомберг хабар бермоқда.

 

Келишув июль ойида бўлиб ўтган, бироқ харидорнинг шахси аввалроқ ошкор этилмаган. 864 квадрат метр ҳовузга эга уч хонали уй 1965 йилда қурилган.

 

Индиан Среэк ороли дунёдаги энг бой одамлар орасида жуда машҳур бўлиб, у "Маями миллиардер бункери" деб номланади. Турли вақтларда бу ерда америкалик тадбиркор Карл Икан, Том Бреди, Жаред Кушнер, Иванка Трамп ва бошқалар яшаган. Оролда 40 га яқин резиденция, қишлоқ клуби ва полиция бўлими мавжуд.

 

Миллиардернинг Вашингтонда уйи, Беверли-Хиллзда 165 миллион долларлик саройи, Мауи оролида мулки, Манхеттен ва Сиетлда ҳам кўчмас мулки бор. Шунингдек, у Техасда Блуэ Оригин Нев Шепард ракеталарини учириш майдончаси жойлашган 300 000 акр фермага эга.

 

Бир неча ой олдин 163 миллиард доллар бойлиги билан дунёнинг энг бадавлат одамлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллаб турган Жефф Безоснинг унаштирилгани маълум бўлган эди.

 

Май ойида 59 ёшли Жефф Безос беш йиллик муносабатларидан сўнг собиқ журналист ва ишбилармон аёл, Эмми мукофоти совриндори 53 ёшли Лорен Санчесга турмуш қуришни таклиф қилди. У билан 2019 йилда бошланган муносабатларидан олдин миллиардер 25 йил давомида Маккензи Скотт билан яшаган, уларнинг тўрт нафар фарзанди бор. Санчес ҳам икки марта турмушга чиққан ва уч нафар фарзанднинг онаси экани айтилади.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Амалдор хорижий давлатга 100 дан ортиқ маълумот етказган, уларнинг 35 таси давлат сири деб топилган.

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Ушбу чора Калининград вилоятини транспорт блокадасидан ҳимоя қилиш ва унинг узлуксиз таъминотини йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Мамлакат 2027 йил ноябридан статут иштирокчиси бўлмайди.

Янги Конституция рад этилса, Пашинян бош вазирликдан кетади

Янги Конституция рад этилса, Пашинян бош вазирликдан кетади

Арманистон бош вазири референдум натижасига қараб истеъфога чиқиши ёки тинчлик жараёнини якунлаш устида ишлашда давом этишини маълум қилди.

Трамп Эрон ҳужумлари кучайганини айтди: барча ракета ва дронлар уриб туширилган

Трамп Эрон ҳужумлари кучайганини айтди: барча ракета ва дронлар уриб туширилган

АҚШ президенти ҳужумлар кучайганини АҚШдаги оралиқ сайловларда демократлар ғалаба қозонгани билан боғлади.

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Яна бир нафар фуқаро эса реанимацияга ётқизилган.